Расмий маълумотларга қараганда, ер юзида жоду, фол ва башорат тушунчаси 25 минг йил олдин пайдо бўлган. Ўша пайтларда одамзод ерни ўз онасидек ардоқлар, севар, парваришлар ва кўз қоричиғидек асрарди. Одамлар учун ер туғилиш ва рихлат қилиш макони сифатида жуда қимматли эди.
Жоду, фол ўша пайтларда умуман бошқача тусда пайдо бўлган. Одамлар жодуни суратлар чизиш орқали бизнинг дунёга олиб кирган. Суратлар деворларга чизилар, турли рақслар ижро этилар ва қўшиқлар куйланарди. Деворга эса асосан ҳайвонлар суратини чизиб, ов бароридан келиши учун махсус сеанслар ташкил этишарди. Бундан ташқари, ўша суратларга боқиб туғилиш кўпайиши, ўлим камайишини тилашарди. Овчилар ўз сеансларини ўтказишар, қўшимча қувват, яъни, жоду ерга тушишини, овга барака ато этишини сўрашарди. Деворга чизилган шохдор кийик суратини улар ўз худолари сифатида тан олишар ва ҳамиша ундан ўз эҳтиёжлари доирасида яхшиликлар сўрашарди. Ҳайвонлар ҳалок бўлса, уларнинг суякларини ер остига кўмишар, у қайта тирилишига умид боғлашарди.
Бизнинг давримида ҳам ўша қадимий ритуалларни давом эттириш ҳолатлари кузатилади. Масалан, Скандинавия аҳолисини олайлик. Бу ердаги шаман ва жодугарлар ҳозир ҳам ҳайвон ҳамда балиқларга мурожаат этиб, овда ёрдам беришини сўрашади.
Шаманизм эса 14 минг йил олдин дастлаб Францияда пайдо бўлган. Шу мамлакатдаги Ле-Тру-Фрери ғори деворига чизилган рақс тушаётган жодугар сурати шаманизм пайдо бўлганидан далолат ҳисобланади. Ўша пайтларда одам сурати пастки қисми турли ҳайвонлар суратлари билан уйғунлаштирилган ҳолда деворлардан жой олган. Уларнинг кўзлари катта-катта, худди саваники каби думалоқ, панжалари худди шер панжаларига ўхшар, думи эса ё от, ёки бўри думи кўринишида бўларди.
Неолитлар даврида одамлар ойга сиғинишган. Ой кўмагида вақтни чамалашган. Кейинроқ ой муҳаббат ва эҳтирос рамзига айланди. Фарзанд кўролмаётган аёллар кечалари ойга боқиб астойдил фарзанд сўрашган, бошқалар ишига ривож, саломатлик сўрашган.
Қадимда аёлларга жуда-жуда паст назар билан қарашган. Шунинг учунми, аксар ҳолларда аёллар жодугар дея гумон қилиниб, шафқатсизларча ўлдириб юборилган. Бундан ташқари, аёллар табиблик билан шуғуллана бошлаган эркакларга росмана рақобатчи сифатида майдонга чиққан. Ҳомиладор аёл улар кўмагида туғруқ вақтида танасида деярли оғриқ сезмаган. Эркаклар худди шу нарсага ёпишиб олишган. Улар Момо Ҳавонинг авлодлари фақат оғриқ билан дунёга келиши лозимлигини уқтиришган. Агар туғруқ пайтида чақалоқ нобуд бўлса, яна ўша дояларни шайтон малайига чиқариб, ўз шайтонига одамни қурбонлик қилганга йўйишган.
Йиллар ўтиб ер юзида бойлар пайдо бўлди. Улар қўшни овуллар, қабилалардаги ерларни арзон баҳода сотиб олиш, ўзлаштириш тарафдори эдилар. Агар қайсидир аёлнинг хусусий ери борлигини билишса, уни қайсидир йўллар билан жодугар, фолбинга чиқариб, зўрлик билан тортиб олишган. Бундай воқеалар 1690 йилларда Американинг Массачусетс штатида авж паллага кирганди. Бу ерда бойлар ери бор аёлни жодугар, шайтон малайи сифатида таҳқирлашган, шу айбловни бўйнига қўйиш ҳаракатида бўлишган. Агар аёл айбни бўйнига олмаса, қўл-оёғини бойлаб, чалқанча ётқизишган ва кўксига қизиб турган тошларни териб чиқишган. Аёл бу жазодан қутулиш учун айбни бўйнига олиши лозим эди.
Башарти олмаса, уч кун деганда оғир азоблардан сўнг ўлим топган. Агар айбни бўйнига олса, бойлар унинг барча авлодларини меросдан маҳрум этиб, айбланувчини оловда куйдиришган.
Олий тоифали, кучли жодугарлар сифатида эркаклар эътироф этилган. Улар сирасига ўз даврининг руҳонийлари, дворянлари киритилган. Улар худди шу олий мақом панасида шафқатсизликка йўғрилган жазолардан қутулиб қолишган.
Ҳозирги кунда ҳеч ким қадимда жодугарликда айбланиб қанча одам ўлдирилганини аниқ айтиб бера олмайди. Шуниси аниқки, жодугарлар, фолбинлар учун энг шафқатсиз жазолар 15-17 асрлар оралиғида мавжуд бўлган. Икки аср мобайнида тахминан уч юзга яқин одам шу айблов билан ўлим топган. Ўлдирилган аёллар асосан ўрта ёшлилар эди. Уларнинг баъзилари табиблик, баъзилари доялик, кўпчилиги деҳқончилик билан шуғулланган. Ўлдирилган жодугар аёллар қолдирган маънавий меросга эса ўша даврда эркак-врач номини қурол қилиб олган эркаклар эга чиққан.
Аммо улар ҳам бекитиқча фаолият юритишган. Худо кўрсатмасин, қайсидир жиҳати билан атрофдагилардан ажралиб туришини сезиб қолишса, албатта ўлдириб юборишган. Вақт ўтгани сайин черковлар пайдо бўлди. Улар жодуга қарши янада шафқатсизроқ кўринишда кураш олиб борди. Черковлар руҳонийлари сеҳргарлик илмидан хабардор аёлларни ҳам жодугарликда, шайтонга сиғинганликда айблаб ўлимга маҳкум этишган. Ёши ўтиб қолган аёл хонадони текшириб кўрилса-ю, ичкари чиннидек тоза бўлса, тамом, бу аёл сеҳргарни чорлаганлик, шу йўл билан уйини тозалаганликда айбланиб қатл этилган.
Бизнинг бугунги кунимизда жодугар, башоратчиларга умуман бошқа назар билан қарашади. Кўпчилик мамлакатларда жодугарлар, шаманларни кўзбўямачи деб аташади ва дарров Гарри Гудинини ёдга олишади. Гарри Гудини ўз даврининг тенгсиз кўзбўямачиси эди.
Бизнинг давримизда одамлар келажакдан башорат қилишади, ҳеч кимга кўринмайдиган буюмларни, манзараларни кўра олишади. Дунёда фолбин ва табиблар кўпайгандан кўпайган. Агар шу ҳолат қадимда кузатилса, шубҳасиз, уларнинг барчасини оловда куйдиришлари тайин эди.
Ҳозир эса бунинг ўрнига жодугар ва башоратчилардан махсус хизмат, разведкада, жиноят сирларини очишда унумли фойдаланишади. Ажабланарлиси, дунёдаги жами аҳолининг 80 фоизи жодугар ва башоратчиларга ишонади. Демак, одамларда ҳали ишонч бор экан, жодугарлик, табиблик, башоратчилик атамалари яшайверади.
«Совершенно секретно» сайтидан олинди
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...