11:41 / 30.10.2017
11 358

Уйқуга тўймас бўлиб қолдингизми?

Уйқуга тўймас бўлиб қолдингизми?
Кўпчилигимизга маълумки, чиройли ташқи кўриниш энг аввало соғлом танага боғлиқ. Шу сабаб чиройдан аввалсаломатлик ҳақида бош қотириш керак. Сўнгги пайтда кўплар чиройли қоматга эришиш, соғлом бўлиш учун ҳам етарлича ухлаши кераклиги ҳақидаги тавсияларни эшитамиз.

Лекин орамизда тўйиб ухлолмайдиганлар талайгина. 8 соатлик уйқудан кейин ҳам чарчоқ билан уйғониш ҳозирда сир эмас. Замонавий техника, ўта тезлашиб кетган ҳаёт ритми ҳам кераклича ва энг муҳими яхши ухлашга таъсир кўрсатмоқда. Бугунги мақоламизда эса ана шу уйқуга тўйиш борасидаги керакли тавсияларга тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Уйқудан аввал гаджетларни четга суриб қўйинг
Компьютер ва смартфонларнинг экранидан таралаётган кўк ранг тананинг уйқуга киришишига ҳалақит беради. шу боис тўйиб ўхлаб олмоқчи бўлсангиз, ухлашга ётишдан 2 соат аввал барча техника, телевизор, компьютер, смартфон ва телефонларни четга суриб қўйинг.

Тушликдан сўнг қаҳва ичманг

ғаҳва таркибидаги кофеин ичилганидан кейин 5-6 соат танага таъсир этишда давом этар экан. Шу боис тушликдан кейин қаҳвани четга суриб қўйганингиз маъқул.

Эрталаблари бир вақтда уйғонинг
Тартиб ҳар ишда муҳим бўлгани каби, уйқуда ҳам яхши. Вақтингиз бемалол бўлиб ҳар доим ҳар хил пайтда уйғонишга одатланган бўлсангиз бу одатингизни ташлаб, бир хил пайтда уйғонишни ўзингизга одат қилинг.

Ёруғликни назорат қилинг
Олимларнинг таъкидлашича, одам кам ёруғликда уйқуга кетиб, табиий ёруғликда уйғониши керак экан. Бу тавсиямиз чироқни ёқиб ухлайдиганлар учун.

Уйқудан уч соат аввал овқатланманг
Овқат ҳазм бўлиши учун бир неча соат вақт кетади. Шу боис уйқуга кетишдан уч соат олдин бирор нарса истеъмол қилишни тўхтатинг. Акс ҳолда, таом организмингизда ҳазм бўлмай, ортиқча ёғларга айланади ва сизнинг хотиржам ухлашингизга ҳам халақит беради.

Эрталабки жисмоний тарбия билан шуғулланинг

Кечки пайт жисмоний тарбия қиладиганларга тавсия. Кечки бадантарбиядан сўнг организм совушга улгурмайди. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздай яхши ухлай олмаслигингизга сабаб бўлади. Шу боис эрталаблари озгина эрта туриб, жисмоний тарбия билан шуғулланишга эринманг.

Юқоридаги тавсияларнинг бари илмий текширишлар натижасида тузилган. Уйқуга бефарқ бўлмасликни тавсия этган бўлардик. Сабаби уйқуга тўймаслик узоқ вақт давом этса жиддий хасталикларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

ХОЛИДА тайёрлади

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқуга тўймас бўлиб қолдингизми?