Ўзбекистон ва Афғонистон қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда. Бу Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Маълумки, Афғонистон давлат раҳбари ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи буюриши ҳақида аввал хабар берилган эди.
Афғонистон Савдо-саноат палатаси расмий вакили Саям Пасарлайнинг айтишича, мазкур ташриф чоғида Ўзбекистон ва Афғонистон 16 та англашув меморандумини имзолайди.
Бу ҳужжатлар орасида Мозори Шарифдан Ҳиротга ва Мозори Шарифдан Қундузга чўзиладиган темир йўлини қуриш бўйича меморандум ҳам бор. Ушбу лойиҳа Афғонистоннинг 4 минтақасидан ўтади.
Ўзбекистон эса бу лойиҳадан манфаатдордир, деб ёзади нашр. Афғонистон темир йўл маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Абдулборий Сиддиқийнинг қайд этишича, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг бевосита Эрон портларига чиқиш имконини беради.
Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Эрон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот айирбошлашни кучайтиради.
Имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги транзит ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасидаги муаммоларни ҳал этишга туртки беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди