22:30 / 18.11.2017
11 048

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10 та ибора

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10 та ибора
Ҳар бир ота-она фарзанди соғлом ва бахтли бўлиб катта бўлишини истайди. Шунга қарамай, биз катталар ўзимиз билмаган ҳолда бунга тўсқинлик қиламиз. Мазкур мақолада фарзанд ҳаётига зарар келтириши мумкин бўлган, ота-оналар томонидан айтиладиган фикрлар тақдим этилади.

Фарзандларга вазият тақозо қилганида айтиш керак бўлган гаплар мавжуд. Мисол учун, мақташ, ачиниш, қўллаб-қувватлашга оид бўлган иборалар. Аксинча фойдаланганда эҳтиёткорликни талаб этадиган сўз бирикмалари бор. Яна бир турдаги иборалар бор-ки, уларни фарзандлар олдида умуман айтмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Аҳмоқона гапларни гапирма!
Синоними: “Бекорчи гапларни гапирма”.

Нима учун мумкин эмас? Болалар катталардан фарқли равишда “бекорчи” гапларни ҳеч қачон гапиришмайди. Кичкина одам бизга маълум қилишга қарор қилган ҳар бир маълумот у қанчалик кулгили ва ақлга сиғмас кўринишига қарамай, болакай учун муҳим саналади. Бу ибора билан сиз фарзандингизга унинг сўзлари у қадар муҳим эмаслигини намойиш этасиз. Кейинчалик, унинг сиздан яширадиган сирлари эрта пайдо бўлганига ажабланманг.

Бунинг ўрнига нима дейишимиз мумкин? Боланинг сўзини бўлишдан аввал, уни диққат билан тинглш кера. Агар болакай сизга ўзининг янги кашфиёти ҳақида гапириб берса, у билан бирга қувонинг, муаммосидан сўз очса, биргаликда ечим топишга ҳаракат қилинг.

Мана ол, лекин кет.
Синонимлари: “Мана ушла ва мени тинч қўй ”, “Ол ва мени бошқа безовта қилма”.

Нима учун мумкин эмас? Бу боланинг талабларига рози бўлишнинг энг ёмон усули. Сизни тинч қўйиши учун бирор нарса беришингиздан ташқари, у эвазига ҳаётингиздан кетиши керак. Болалар мана шу йўл билан ўзи истаган нарсасига эришишни ўрганиб олади. Ота-оналар эса кейин ҳайрон бўладилар: бегоналик ҳисси болада қаердан пайдо бўлди?

Бунинг ўрнига нима дейишимиз мумкин? Ҳеч ким фарзандига доимий равишда йўқ дея олмайди, бу талаб ҳам этилмайди. “Мени тинч қўй” сўзидан воз кечсангиз ҳам бу анча яхши бўлади.

Сенинг қўлингдан келмайди, кел буни яхшиси мен бажараман
Синонимлари: “Сенинг қўлингдан келмайди”, “Тинч қўй, бари бир бажара олмайсан”.

Нима учун мумкин эмас? Синаб кўриш имконияти ҳуқуқидан маҳрум этиб, сиз болага қўлидан келмаслик ҳиссини сингдирасиз ва уни муваффақиятсизлик сари етаклайсиз. Психологияда мазкур ҳолатнинг натижаси “ўрганиб қолинган ёрдамга муҳтожлик” деб аталади – инсон мазкур ҳолатда олдиндан, ҳали ҳеч нимага қўл урмай туриб, ҳеч нимани ўзгартира олмаслигини билади.

Бунинг ўрнига нима қилиш мумкин? Агар фарзандингиз қўлидан келмайдиган ишни амалга оширмоқчи эканлигини кўрсангиз, яхши унга “Кел сенга ёрдам берай” деганингиз мақул. Ёки унга сизга ёрдам беришига рухсат беринг. Агар бу имконсиз бўлса, мисол учун фарзандингиз электр симини тузатмоқчи бўлса, бу у учун хавфли эканини тушунтиринг.

Бошқа болалар бажара олади, сен эса эплай олмайсан.
Синонимлари: “бажара олади” сўзининг ўрнида кўплаб вариантлар бўлиши мумкин (қулоқ солишади, яхши ўқийдилар, билишади, нимагадир эришишган).

Нима учун мумкин эмас? Болани ўзгаларга қараганда ёмон дея ҳис этишга мажбур этиб, унда тўла қимматга эга эмаслик ҳиссини шакллантирасиз. Баъзилар айнан шу йўл билан болада яхшироқ бўлишга сабаб пайдо бўлади, дея фикрлашади. Бироқ катталар билан ҳам мазкур усул ҳар доим ҳам натижа беравермайди. Болага келсак – бу жуда ёмон ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Зигмунд Фрейдга тегишли дея айтиладиган бир фикр мавжуд: “Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган ягона одам бу - ўтмишдаги ўзингиздир”. Мазкур фикр муаллифи Фрейд эканлиги номаълум, бироқ мазкур принципга кўра иш кўриш оқилона бўлади.

Сени кўрмасам эди.
Синонимлари: “Кўзимдан йўқол”, “Сени кўргим келмаяпти”.

Нима учун мумкин эмас? Мазкур сўзлар болага унинг ўзи ҳам, унинг муаммолари ҳам ота-онасига керак эмаслиги ҳақида хабар беради. Баъзида ота-оналар шу йўл билан содир бўлиши мумкин бўлган можаронинг олдини олмоқчи бўладилар, бироқ муаммодан қочиш уни ҳал этишни англатмайди, аксинча у янада чуқурлашади.

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Фарзандларни тинглаш, уларга ёрдам бериш лозим. Можароли вазиятлар содир бўлиб туриши табиий ҳол, бундай вазиятларда ўзгача усулларни қўллаш лозим.

Ҳақоратли сўзлар
Синонимлари: уларни ҳамма билади

Нима учун мумкин эмас? Нутқда ҳақоратли сўзларнинг зарурлиги, мумкинлиги ҳақидаги баҳсни бошламаймиз.

Бунинг ўрнига нима нима дейиш мумкин? Мазкур сўзларни 99 фоиз ҳолатда ҳақоратли бўлмаган сўзларга алмаштириш ёки умуман нутқдан чиқариб ташлаш мумкин.

Агар сен бўлмаганингда...
Синонимлари: “Сени нимага ҳам дунёга келтирдим”, “Аборт қилганимда яхшироқ бўларди”.

Нима учун мумкин эмас? Бундай иборалар болада айбдорлик ҳиссини уйғотади. У ўзининг мавжудлиги билан ота-онасига оғриқ, ёмонлик олиб келаётганлиги ҳиссини ўзлаштиради. Бу эса бола психикаси учун онгни зарарлантирувчи ҳолатдир.

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Бундай ўйлар - ўзингизни англаб олиш учун сабаб ҳисобланади. Сиз фарзандингизни шахсий муваффақиятсизлик ва омадсизлигингизда айблаяпсиз. Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўринг.

Сен ёмонсан!
Синонимлари: “Ваҳшийсан”, “Аҳмоқсан”, “Қулоқсизсан”.

Нима учун мумкин эмас? Болалар ўз ота-оналари томонидан берилган баҳоларга жуда ишонадилар. Бундай тавсифномалар берганингизда фарзандингиз уни ўзлаштириб, айнан шундай бўлишга ҳаракат қилишига тайёр бўлинг. Бу эса келажакда ўзига паст баҳо бериш ва муаммоларни англатади.

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? “Сен ёмонсан” дейиш ўрнига “сен ёмон иш қилдинг”. “Сен аҳмоқсан” эмас, “бу нотўғри қарор”. Болани эмас, унинг ҳаракатларини баҳолаганингизда уни яхшироқ бўлиш учун руҳлантирасиз.

Мен сени яхши кўрмайман!
Синонимлари: “Агар сен у ёки бу нарсани қилсанг, ёки қилмасанг, у ҳолда мен сени яхши кўрмайман”.

Нима учун мумкин эмас? Ота-онанинг мухаббати ҳеч қандай шартларсиз бўлиши лозим. Ундан айрилиб қолиш таҳдиди ҳаётга бўлган таҳдид билан тенг. Охир-оқибат, сиз ҳақиқатан ҳам фарзандингизни яхши кўрмайсизми? У ҳолда бу даражада қўрқинчли ёлғонни унга айтишнинг нима кераги бор?

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Кейинги бандга тегишли бўлган фикрларни айтиш мумкин.

Мен сени ташлаб кетаман
Синонимлари: “Мана шу ерда қолдириб кетаман”, “Анави амакига бериб юбораман”.

Нима учун мумкин эмас? Ота-она фарзанд учун энг муҳим инсонлардир. Унинг ҳаёти айнан уларга боғлиқ, фарзанд онасиз мавжуд бўлишни хаёлига ҳам келтира олмайди. Шунинг учун, бундай иборалар шу даражада самарали-ки, фақатгина дастлабки вақтларда. Беъмани таҳдидларни бола тезлик билан қабул қилмай қўяди. Бироқ невроз шаклланиб улгуриши учун вақт бемалол етарли бўлади.

Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Истаган гапингизни айтишингиз мумкин. Жисмоний жазо билан таҳдид қилиш одатда болани ташлаб кетиш, яхши кўрмай қўйиш билан қўрқитишнинг олдида у қадар қўрқинчли усул бўлмай қолади. Яхшиси бола билан қўрқув ва жазога асосланмаган муносабатларни ўрнатиш лозим. Бу осон эмас, бироқ натижа бунга арзийди.

Тушунганингиздек, сўзларнинг ўзигина эмас, ота-оналарнинг мазкур сўз ортида турувчи муносабатлари ҳам муҳим саналади. Ота-онанинг хулқ-атвори бундан ҳам муҳимроқ. Шунинг учун нафақат ёмон сўзлар, балки ёмон одат ва ишлардан ҳам воз кечиш лозим.

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10 та ибора