10:16 / 02.12.2017
14 059

… 53-88 абоненти: «Икки ўт орасида қолдим…»

… 53-88 абоненти: «Икки ўт орасида қолдим…»
— Бир пайтлар «Агар уйлансам, рафиқам билан онам ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди, ҳамма нарсани мувозанатда сақлаб тураман», деб ўйлардим. Чунки ён-атрофимдаги оғайниларимнинг «Хотиним яна онам билан жанжаллашиб қолибди» ёки «Онам келини билан гаплашмаяпти, нима қилсам экан?» қабилидаги гапларини эшитсам, «Оиланинг бошлиғи сен-ку! Сўзингни ўтказа олмайсанми хотинингга? Онангга тушунтира олмайсанми?» дердим нолиганларга. Аммо инсон бошига тушмагунча ҳис қилмас экан. Ҳозир онам анча кексайиб қолган. Синглим бор. Мен ёлғиз ўғилман. Рафиқам эса бир ойдан бери онам билан гаплашмайди. Онамдан сўрасам, «Қўй, болам, муҳими, рўзғоринг тинч бўлсин, келиним гапирмаса, нима, бирор жойим камайиб қолармиди?» дейди. Уларни яраштира олмай хунобман. Энг ёмони, бир ҳафтадан бери рафиқам «Дадаси, алоҳида бўлиб кўчиб кетайлик, бу ғавғоли ҳаётдан чарчадим», дея бошимни оғритиб юборди. Нонушта пайти ҳам, ишдан келганимда ҳам шу гап. Онамга маслаҳат солсам, «Оилангнинг тинчлигини ўйла, муҳими шу», дейди. Менинг эса кўчиш ниятим йўқ. Лекин…
… 53-88 абоненти

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » … 53-88 абоненти: «Икки ўт орасида қолдим…»