date
views 6 703

Фарзандингиз телевизор қаршисидан кетолмай қолса...

Фарзандингиз телевизор қаршисидан кетолмай қолса...
Замонамиз болалари телевизор қаршисида улғаймоқдалар десак хато бўлмайди. Бунинг улар учун фойдали жиҳатлари билан бир қаторда, зиёнлари ҳам етарлича. Бу борада болалар саломатлигига оид бир қатор умумий тавсиялар мавжудки, уларни билиб олиш боланинг телевизор кўраётган вақтини назорат қилиш ва у учун керакли дастурларни танлаб беришга имкон яратади.

1. Болалар фақатгина ўз ёшларига мос бўлган ва лавҳалари тез-тез ҳаракатланмайдиган (гарчи у болалар кўрсатуви бўлса ҳам), шунингдек ёрқин рангли кўрсатувларни томоша қилганлари маъқул.

2. Қоғонғуда телевизор томоша қилиш қанчалар зарарли эканлигини ўзингиз ҳам яхши биласиз, назаримизда. Аммо нима бўлганда ҳам буни яна бир бор эслатишни лозим топдик.

3. Болада кўз билан боғлиқ муаммолар бўлса унга телевизор томошасини чеклаган дуруст.

4. Телевизор экрани қанча катта бўлса, у билан бола орасидаги масофа ҳам шунча узоқлашиб бориши даркор.

5. Бола учун телевизор томошаси вақти кунига 1-2 соатдан ошмаслиги керак.

6. Телевизор қаршисида овқатланиш асло мумкин эмас.

7. Ҳар кун уйқу олдидан толиққан кўзларга дам бериш учун махсус кўз гимнастикасини бажариш тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Фарзандингиз телевизор қаршисидан кетолмай қолса...