16:00 / 18.01.2018
13 598

"Чириган қизлар..."

"Чириган қизлар..."
Қалбан ва жисман ялонғочлашаётган аёлларимиз хусусида
Қозоқ интернет олами Instagram-модел ҳисобланган Айжон Байзақованинг қилиқларидан ларзага келди. Маълум бўлишича, ички ва баъзан кийимсиз ҳам тушган расмлари билан танилган, янги йил кечаси тунги клубда пул учун кийимларни ечиш бўйича мусобақа ўтказган бу қиз олдин намозхон бўлган экан. Бу қизнинг нега бунчалик ўзгариб кетгани ҳақида интернетда баҳслар тинмаётир.

Ҳар доимгидек, кимдир Айжоннинг бу фаҳш ишларини қўллаб-қувватласа, кимдир лаънат айтувчилардан бўлиб, унинг бу қилиқларини қоралаб чиқаяпди.
Агар жамиятда фаҳш ишларнинг ёйилишини танқид қилганларни тушунсак, аммо одоб-ахлоқ ҳимоячиларини ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган омадсизлар дейилишини қандай тушуниш мумкин.

“У сенга ўхшамаган, у ўқимишли ва унинг сенга ўхшаганларга тупургани бор! Сен ўтириб ўз вақтингни совуряпсан, сенга ўхшаганларга ачинаман! Ҳаётинг дабдала бўлса керак...” мана Шарқ аёллари “Озодликка” чиқиши керак деб санайдиган одамларнинг одатдаги “далили”.

Аёлларнинг бу тарзда очилиб кетаётгани фақат Қозоғистон мусулмонларининг муаммоси эмас. Яқинда татаристонлик қўшиқчи аёл Резида Ганиуллинанинг Булғордаги Оқ масжид ёнидаги “қорин рақси” билан тушган клипи ҳам катта жанжалларга сабаб бўлган эди. Ўшанда қўшиқчи аёл ростан нега уни ҳамма қоралаётганини тушунмаётганини айтиб, ўз рақсини “санъат маҳсулоти”, деб айтган эди. У уялмасдан: “Мен рақсга тушганимда уялмайман, чунки бу менинг тинмай қилган меҳнатим ва ижодий ютуғимдир” деганди.

Агар сиз бу каби қабоҳатлар 70 йил атеистик мафкура расмий равишда ҳукмрон бўлган собиқ иттифоқ ҳудудидагина “этник муслима”лар тарафидан қилинаяпти, десангиз хато қилган бўласиз. Мана яқинда Миср суди поп йўналиши бўйича қўшиқчи Шимани фаҳшга даъват этувчи клипи учун икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Яқин Шарқ халқлари ичидан чиққан, гламур ҳаётнинг юлдузчалар иштирокидаги бундай ҳодисалар тўлиб ётибди.
“Улар туғилганида бундай эмасди-ку?” деган ҳақли савол пайдо бўлади. Нега “яхши қизлар” бунчалик бузилиб кетмоқда?

Бунинг сабаби дунё тургани каби жуда кўҳнадир. Агар муқаддас китобларга мурожаат қиладиган бўлсак, жамиятда доим “гуноҳга талаб” бор бўлганини билиб оламиз. Яъни, ахлоқ-одобдан деган нарсада оғиш доим арзон шуҳрат қазонишга ва жамият саралари (элитаси) сафидан жой олишга сабаб бўлган. Туркий-мусулмон муҳитидан чиққан Рудолф Нуриевни бир эсланг, у “орқа йўл (тешик)” ёрдамида Ғарб жамиятининг энг юқори пағоналаригача чиқишга муваффақ бўлган эди.

Келиб чиқишидан иймони суст ёшлар нима қилсин? Улар шу йўл билан жамиятни ўзига қаратиш йўлини танлайди-да. Халқнинг инстинктлари билан ўйнашиш учун бу қабоҳатни қилиш жуда осон.
“Омадли ва муваффақиятли” одамлар билан қора халқ орасида жарлик ўсиб бормоқда ва бу тўсиқни фақат ўзидаги истеъдод билан енгиб ўтиш “жонини шайтонга сотиш”дек осон эмас.

Агар холис айтадиган бўлсак, мўмин одам энг “илғор” тенденция бўлиб ҳисобланган жамиятни “очиб-сочиб” ташлашга доим қарши бўлган. У доим эски тартиб ва абадий қадриятлар тарафдоридир. Шунинг учун ҳам, у замонавий “санъат асари” дея ялонғоч ҳолда саҳнага югуриб чиқадиган ҳолатларни ҳаром деб билади. Шунинг учун ҳам иймони буюрганидек яшаши учун оз бўлсада жасорат кўрсатади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас” (Шуаро сураси, 20) деган.

Бу дунёнинг ҳашамати бутун бошли халқларни ҳам алдаб қўйди ва улар изсиз йўқ бўлиб кетишди. Кўпинча, бу дунёда шундай осон йўлларни танлаганларнинг қалблари қорайиб, ифлосланиб кетганини ўзлари ҳам сезмай қолишади, турмушларига эса хотиржамлик келавермайди. Шу тарзда ахлоқий қашшоқлик келади ва унинг ортидан эса мавжудлигидан норозилик пайдо бўлади.
Жуда кўп ҳолларда, алал оқибат, бу ҳаётдан тўйиб кетганидан улар ўзларини ўзлари ўлдириб ҳам юборадилар.

Биз сўнгги сўз ўрнида яна муқаддас китобимизга юзланамиз:
“Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир” (Анкабут сураси, 64).

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Манба: muslima.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Чириган қизлар..."