
Ўқитувчи тўполончи ўқувчининг танобини тортиб қўйиш учун унга савол берибди:
— Қани, менга осмонда нечта юлдуз борлигини айтиб бер-чи.
— Юз мингта юлдуз бор, – иккиланмай жавоб берибди ўқувчи.
— Яхши. Кечқурун санаб текшириб кўраман.
Эртаси куни ўқитувчи яна ўша ўқувчини саволга тутибди:
— Жавобинг нотўғри экан. Осмонда 9997 та юлдуз чиқди.
Ўқувчи чапак чалиб юборибди:
— Айтгандим-ку, юз минг юлдуз бор деб. Кеча тунда учта юлдзуз учганини қўшсангиз жавоб тўғри бўлади.
***
— Бир дақиқа кулгу умрни беш дақиқага узайтириши ростми?
— Бу кимни устидан кулишингга боғлиқ…! Бошқа умуман кулмаслигинг ҳам мумкин…
***
— Ботир, сен инглиз тилини биласанми?
— Ҳа, биламан.
— Бўлмаса, айтчи “nothing” сўзи нимани англатади?
— «Ҳеч нима».
— Бўлиши мумкин эмас! У ниманидир англатиши керак!
***
Дунёда мен билган 7 та ажойиб касб бор:
1. Футболчи – ўзи тепиб ўзи қувлайди.
2. Тикувчи – ўз қирқиб ўзи ямайди.
3. Ўқитувчи – ўзи билганини ўқувчидан сўрайди.
4. Сартарош – ўзи барчани сочини олади-ю, ўзини сочини бировга олдиради.
5. Автобус ҳайдовчиси – барчани манзилига олиб бориб қўйиб, ўзи пиёда боради.
6. Архиолог – ўзи йўқотмаган нарсани излайди.
Манба:Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар