Ота-онамнинг раъйига қараб, орзу-ҳавас билан Жасурга турмушга чиқдим. Қайнана-қайнатам ҳам яхши инсонлар эди. Таниган-билганлар ҳавас билан келининг бўлса Маъмурадай бўлсин, уй юмушларини ўз ўрнига қўядиган, айниқса, қозонини айтмайсизми, ярақлайди, дегувчи эди. Бу мақтов, чаққон ҳаракатларимга кўз тегди. Бехосдан уйимизга кираверишдаги зинапояга сирпаниб, йиқилиб тушдим.
Фалокат оёқ остида экан-да. Уйда ўзимдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Минг бир азобда ўнгланиб олгунимча анча вақт ўтди. Кейин оғриқ унчалик сезилмади. Ўшанда умуртқа поғонам ичидан лат еган экан. Бунинг асорати уч ойдан кейин билинди. Шифохонада ётиб даволана бошладим. Томографияга тушгунимча 3-4 ой вақт ўтди. Бу вақтда икки оёғим ҳам, кўкракдан пастим ҳам ишламай қолди. Шифокорлар томография хулосаларига қараб операция қилишди.
У кунларни эслашни ҳам истамайман. Беш марта жарроҳлик столига ётишнинг ўзи бўладими. Яратган эгамга беҳисоб шукрлар айтиб яшаяпман. Фақат бир муаммо мени қийнаяпти. У ҳам бўлса хўжайиним тамоман ўзгарган. Мен билан сўзлашгиси, дардини айтгиси келмайди. Назаримда ҳаётида янги аёл пайдо бўлганга ўхшайверади. Кечалари тинмай йиғлаб, ёстиғимни ҳўл қилиб чиқаман. Бир оғиз кўнгил сўрамайди. У ўзини мендан олиб қочгани сайин оёғимдаги оғриқ кучайиб боряпти.
Маъмура, Хоразм вилояти.
Психолог маслаҳати: Ҳозир оғир дардни бошингиздан ўтказаётганингиз учун кўнглингиз нозиклашиб қолган. Шунинг учун атрофда ҳаммадан таскин, юпанч кутадиган бўлиб қолгансиз. Кимдандир далда эшитмасангиз худди ўша одам сиздан ўзини олиб қочаётгандек туюлади. Хўжайинингиз ҳам сизни назарингизда ўзгариб, узоқлашаётгандек туюляпти. Аслида ундай эмас. Сизни дардингизни кўриб, билиб турибди. Аммо қандай ёрдам беришни билмай боши қотган. Биз аёллар бошимизга бирор муаммо тушса дарров дардимизни бировга дастурхон қилиб, юрагимизни бўшатиб оламиз.
Эркаклар эса ундай эмас. Улар дардларини ичларига ютишади. Сиз буни ўзингизга олманг. Фақат соғлиғингизни тиклаб, тезроқ аввалги ҳолатингизга қайтиб, яна чаққон келин деган номни олишга интилинг. Бу сизни қўлингиздан келади. Юрагида ўти бор аёлларнинг товонидан чақмоқ чақади, дейишади. Бу дардни сизга берилган синов деб қабул қилинг. Бундан кейин ўз соғлиғингиз ҳақида вақтида қайғуришга ҳаракат қилинг. Айни дамда эса тушкунликка тушманг. Сизни яна аввалгидек бўлишга ҳаракат қилаётганингизни кўрган хўжайинингизнинг кўнглида ҳам умид учқунлари пайдо бўлса, ажаб эмас.
Психолог Умида ХОЛИҚОВА тавсиялари асосида
Н. РАҲМОНОВА тайёрлади.
Н. РАҲМОНОВА тайёрлади.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар