09:13 / 26.01.2018
6 873

Ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

Ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…
Эр хотинига бақирди:
— Тамом, сен билан ажрашаман! Менга хиёнат қилдинг!

— Нега менга бақирасиз? Сизга хиёнат қилмадим! Кеча эътиборингиз учун дугонам Адалатникида тунаганман, тузукми!?.
— Ёлғон гапирма, ожиза! Адалатникида кеча мен тунадим, сени у ерда кўрганим йўқ!
* * *
Йигит дўстига деди:
— Кейинги пайтларда кундуз кунлари даҳшатли даражада бўшашадиган бўлдим. Нуқул уйқум келаверади. Тунда эса бирдан тескариси. Росманасига тўлақонли, ҳақиқий эркакнинг умрини кечираётгандай бўламан.

— Тунда нима иш қиласан ўзи?
— Ухлайман.
* * *
Жуҳуд яқин дўстига деди:
— Фима, илтимос, сендан қарз олганимни хотинимга айтиб қўймагин!

— Айтмайман. Лекин менам сендан бир нарсани илтимос қилмоқчийдим.
— Нимани?

— Сенга қарз берганимни хотинимга айтиб қўймагин!
* * *
Эркак дўстлардан бирига деди:
— Эшмат, синфдошимиз Тошмат пулдан қийналиб қолган кўринади.

— Йўғ-э, нега? Қаердан олдинг бу гапни?
— Кеча бирров кўриб ўтай деб уйига кирувдим. Ишонасанми, икки қизи ёнма-ён ўтирволиб битта пианинони чаляпти!
* * *
Беш ёшли болакай ўтириб-ўтириб, кутилмаганда отасидан сўради:
— Ота, Одам Атомизнинг қайнонасини ким деб чақиришган?

— Болам, Одам Атомизнинг қайнонаси бўлмаган… У жаннатда яшаган.
* * *
Шифохонанинг травмотогия бўлимига тегишли касаллик тарихидаги ёзувдан:
— Бемор ими-жимида бегона аёлларга қатнаган маҳал хотини ҳам худди шундай ими-жимида каратэга қатнаганини билмаган экан…
* * *
Бир ойлик келин яқин дугонасига ҳасрат қиляпти:
— Кеча куни билан чучвара тугдим. Кечқурун эрим келиб…

— Хўш, хўш? Нима деди эринг?
— «Қайтиб бунақанги чучвара сотиб олма» деди.
* * *
Аграр университет домласи талабадан имтиҳон оляпти:
— Ҳурматли талаба, тасаввур қилинг, сиз фермер хўжалик раҳбарисиз. Бу йил ҳам картошка ҳосили нолга тушиб қолди. Сабаби нимада деб биласиз?

— Об-ҳаво ноқулай келган бўлиши мумкин.
— Янгироқ, ишонарлироқ сабаб топа оласизми?

— Албатта.
— Айтинг.

— Картошка экиш эсимиздан чиққан бўлиши мумкин.
* * *
Янги ишга кираётган йигит суҳбатдан ўтаётиб корхона раҳбарининг «Уйланганмисан?», деган саволига шундай жавоб берди:
— Йўқ, мен уйланмаганман. Аммо буйруққа сўзсиз бўйсунаман… Армияда ўргатишган.
* * *
Йигит қиздан сўради:
— Ҳозир қўлингни ушласам, нима қиласан?

— Бобомни чақираман.
— Кутилмаганда юзингдан бўса олсам-чи?

— Бобомни чақираман.
— Нега энди «Бобомни чақираман», «Бобомни чақираман» деяверасан?

— Чунки бобомнинг иккала қулоғиям кар.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…