23:15 / 04.02.2018
10 818

Садақанинг савоби марҳумга етадими?

Садақанинг савоби марҳумга етадими?
Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин, рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ. Бу ҳақида ҳужжат ва далиллар бор.

1. “Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)дан: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр-савоб бўладими?” – деб сўради. У зот (с.а.в.): “Ҳа!” – деб жавоб бердилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).

2. Саъд ибн Убода (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам, у кишига манфаат берадими?” – деб сўраганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Шунда Саъд (р.а.): “Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа”, деди” (Бухорий ривояти).

Рўзанинг савоби етишига далил:
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Ким вафот этса-ю, зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади”, деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ҳажнинг савоби етишига далил:
“Жуҳайна қабиласидан бир аёл Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Онам ҳаж қилишни назр қилган эди. Ҳаж қилмасдан вафот этиб қолди. У кишининг номидан ҳаж қилсам бўладими?” – деди. У зот (с.а.в.): “Унинг номидан ҳаж қил. Айт-чи, онангнинг қарзи бўлганида адо қилармидинг? Аллоҳнинг қарзини ҳам адо қилинглар. Аллоҳ вафо қилишга ҳақлидир”, дедилар” (Бухорий ривояти).

Шунингдек, мусулмонлар, ўлган одамнинг қарзини бошқа биров, ҳатто бегона одам ҳам, тўлаб қўйса, унинг зиммасидаги қарз соқит бўлишига ижмоъ қилишган. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир: Абу Қатода (р.а.) бир ўликнинг икки динор қарзини ўз бўйнига олган. Кейин ўша икки динорни ҳақдорга берганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Энди (ўлганнинг) териси совуди”, деганлар (Ҳоким ривояти).

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Садақанинг савоби марҳумга етадими?