Майсара, 43 ёш, Самарқанд вилояти:
— Эрнинг топармон-тутармон, уддабурон бўлгани ҳам яхши экан. Менинг эрим эса бунинг акси, на болаларининг ташвиши, на рўзғор камчиликлари қизиқтиради. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз. Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин рўзғорда етишмовчилик бошланди. Бунинг устига болаларнинг ейман-ичаман, деган пайти. Шунинг учун ўзимни ўққа, чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Аввалига бозорга чиқиб савдо қила бошладим. Уч-тўрт йил шундай ишлаганимдан сўнг соғлигим ёмонлашиб қолди. Жазирама иссиқ, қаттиқ совуқларда кун бўйи бозорда туриш ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Соғлигимдан айрилиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим. Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса бир ишнинг бошини тутай демайди. Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди. Кейин ўйлаб-ўйлаб, Туркияда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим. Ўша ёқда ишлаётган танишлар орқали бир дўконга фаррош бўлиб ишга кирдим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин менга сотувчиликни берди. Бундан ғазабланган шерикларим қишлоққа мен ҳақимдаги ёмон гапларни етказишибди. Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:
— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқалаяпти. Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...
Бу гапларни эшитиб, ҳеч нима кўзимга кўринмай уйимга қайтдим. Ўзимни қанча оқлашга ҳаракат қилмай, одамларнинг менга бошқача кўз билан қараётганига чидолмаяпман. Оилам бузилиб кетаверадими энди? Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди