08:05 / 13.02.2018
14 236

Ёшга кўра суткалик уйқунинг янги меъёри эълон қилинди

Ёшга кўра суткалик уйқунинг янги меъёри эълон қилинди
Бир кун тўйиб ухламаслик мия фаолиятининг самарадорлигини 10 фоизга қисқартириши фанда ўз исботини топган. Уйқунинг миқдори хусусида кўплаб тадқиқотлар олиб борилган ва улар ҳали ҳам давом этмоқда.

Американинг шу йўналишга ихтисослашган Миллий Уйқу муассасаси ёшдан келиб чиқиб, неча соат ухлаш зарурлиги хусусида янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Мазкур натижаларда ёшдан келиб чиқиб, бир суткада неча соат ухлаш кераклиги янада аниқроқ белгилаб берилган.

Янги туғилган чақалоқ кейинги 3 ой мобайнида бир суткада 14-17 соат ухлаши зарур экан.

11 ойлик гўдакларнинг суткалик уйқу миқдори эса 12-15 соат чўзилиши лозим бўлади.

1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болажонларнинг эса суткалик уйқу соатлари 11-14 соат бўлиши мақсадга мувофиқ.

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар эса кун давомида 10 соатдан 13 соатгача дам олишлари керак бўлади.

Мактаб ёшидаги болаларнинг суткалик уйқу соатлари 6 соатдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Улар ҳаттоки 13 соатгача дам олишлари лозим.

14 ҳамда 17 ёш оралиғидаги ўсмирлар 9 ёки 10 соат ётиб дам олишлари керак.

18-25 ёш оралиғидаги инсонларда суткалик уйқу миқдори 7 соатдан 9 соатгача чўзилиши жуда фойдали. Бунга 26 ва 64 ёш оралиғидаги инсонлар ҳам амал қилсалар бўлади.

65 ёшдан юқори бўлган кекса инсонлар эса кун давомида камида 8 соат ухлашлари лозим.

Унутманг, инсон мириқиб ухлаётганида унинг миясидаги ва танидаги заҳарли моддалар бош қон томирларидан умуртқа поғонаси орқали чиқариб юборилади. Тўйиб ухламаслик эса, қатор касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёшга кўра суткалик уйқунинг янги меъёри эълон қилинди