— Осмонларга бўйлашган оппоқ орзуларим ушбу дам юрагимда ажиб энтикиш билан бирга соғинч ўтини солаётгандай. Ерга қўнмоққа шайланган қор парчаларини-да ўйга толдиради бу туйғу. Бир замонлар бир-бирига дил рози қилган дарахтлар бугун хийла мунғайиб қолган, шамоллар атрин таратмай қўйган. Оқшом чоғи боғ сайрига чиққанимизда бахтдан ўзига сиғмаган Ой бугун ўз ярмини йўқотган қалб мисол паришон. Нурларига чўмилган Ой бу юз қаролиқдан юзига булутлардан ҳарир рўмол ёпгандай.
Азизим, қаранг, соғинч азобидан ер-у осмон ларзага келди. Дийдор онин кутиб, қуёш бағри қон бўлди. Охирги ўтинч, сўнгги сўнгсиз нигоҳ ва сўнгги сўз — буларнинг бари юракни эзғилаб, азобларга дучор этади. Бахтим… Сизни мудом шундай атар эдим. Энди не дейин? Исмингизга армон сўзин қўшиб айтайми? Ёки қор парчаларига юрагим ўраб, сиз томонга учқун мисол сочайми?
ДУРДОНА
Манба: hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи