Катталарнинг айтишларича, болалигимда мени аммамнинг ўғли Музаффарга “бешиккерти” қилиб қўйишган экан. Бувим раҳматли икки фарзандининг ўртасидаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга эришганидан ич-ичидан қувониб юрарди.
Аммамнинг эри яхши жойда ишлар, оиласини ҳар доим тўкис қилиб қўярди. Дастлаб бу удумга норози бўлган онам ҳам кейинчалик “Ўзига тўқ оила, қизим бир умр яхши яшайди”, деб бувимни маъқуллаган экан. Музаффар мендан олти ёш катта бўлгани учун институтни тугатгач, икки йилча муҳандис бўлиб ишлади. Бу орада мен мактабни тугатдим. Охирги қўнғироқнинг эртаси куни никоҳ тўйимиз бўлди.
Қайнанам мени еру кўкка ишонмасди. Бувим ҳар сафар меҳмонга келганида, “Дилшода — тўнғич неварам, у хафа бўлса, менинг еган ичганим таътимайди, ҳаловатим бузилади”, дейишини канда қилмасди. Бахтли яшай бошладим.
Афсус, бир кам дунё экан. Фарзандли бўлмадик. Бормаган жойимиз, кўринмаган дўхтиру табибимиз қолмади. Айримлар бунга яқин қариндошлигимиз сабаб эканини айтишди.
Эрим иккимиз ҳаётимизни бир-биримизсиз тасаввур қила олмасдик. Тақдирга тан бериб яшай бошладик. Лекин қайнатам ўғлига, хотинингдан ажрашиб, қайта уйланмасанг, бола-чақали бўлмасанг, сени бор меросдан маҳрум қиламан, деб қатъий талаб қўйибди. Шундан кейин иккимиз буюмларимизни йиғиштириб, уйдан бош олиб кетдик.
Буни қарангки, барибир ота қарғиши ўқ экан. Ишларимиз тескари кетди. Бир амаллаб уй-жой қурдик. Турмуш ўртоғимнинг сиқилишлари беиз кетмади. Юраги тез-тез хасталаниб, ётиб қолди. Биздан ҳеч ким хабар олмай қўйди. Қайнатам бор мол-мулкини кичик ўғлига хатлаб берганини эшитган хўжайиним баттар тутоқди. “Дадам аччиқ устида гапирди, барибир мени кечиради”, деб юрганди. Ундай бўлиб чиқмади. Қайнатам сўзида туриб олди.
Музаффар акам ҳам қайсарликда отасидан қолишмайди. У ҳам “Хотинимдан ажрашганимдан кўра ўлганим афзал!” деб, тўнини тескари кийиб олган. Аммо аҳволимиз кундан-кунга оғирлашиб боряпти. Мен учун ўзимнинг ҳаётимдан кўра эримнинг соғлиғи муҳимроқ. “Дадангиздан кечирим сўранг, оилангизга қайтинг, мен билан ажрашинг, бир кунимни кўриб кетаман” десам, “йўқ” деб оёқ тираб туриб олган. Нима қилишниям билмай қолдим…
Нафиса
Манба: tasvir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди