Ташқи қиёфага қараб нималарни айтиш мумкин? «Жуда кўп нарсани!» — дея жавоб беради бу саволга физиогномистлар. Соҳа мутахассиcлари назарида юз — очиқ китоб. Фақат уни ўқиш керак.
Ташқи қиёфага қараб нафақат кишининг соғлиғи, балки феъл-атвори, омади, муваффақиятга эришиш йўли ва руҳий ҳолатини ҳам ўқиш мумкинлигини мутахассислар аллақачон исботлаган. Бош шакли, пешона ҳажми, ажинлар, қош-кўз, бурун тузилиши, лаблар — буларнинг барчаси биз ҳақимизда ўзимиз билган-билмаган нарсаларни айтади.
Чўзинчоқ бош, кенг ияк яхши ривожланган интеллект, сезгирлик ва характернинг оғир-вазминлигини, мулоҳазакорликни билдиради. Бундай одам ўз олдига аниқ бир мақсад қўйиб, ҳаракат қилиши билан ажралиб туради. Шу хусусияти сабаб ташкилотчилик қобилияти ҳам яққол кўзга ташланади.
Учбурчаксимон бош соҳиби кенг пешонали бўлади. Унда бир соҳа йўналиши бўйича иқтидорни пайқаш қийин эмас. Соғлом ва тиниқ фикрли бўлгани боис, интуициялардан кўра ақлга кўпроқ суянади. Атрофдагилар билан тил топишишга қийналса-да, муаммоларни ҳал қилишга келганда унинг олдига тушадигани йўқ. Лекин бундай одам билан сирдош бўлиш ярамайди. Чунки сирни бировга осон ошкор қилиб қўяди.
Трапециясимон бош ҳиссиётларга тез берилувчан, аммо ақлий салоҳияти юқори, роль ўйнашга мойилликдан дарак. Амалий масалаларни ечиш унга қийинчилик туғдирмайди. Ҳар доим бирор натижага эришишга ҳаракат қилади ва жамиятда ҳамиша ўз ўрнига эга бўлади. Ҳаётдан мамнун яшаб, атрофдагилар учун ҳам яхши атмосфера ҳосил қила олади. Бош суяги трапеция шаклида бўлган одамда оптимистик кайфият етакчидир.
Тўртбурчаксимон бош суяги эркакларга хос қатъийлик ва бироз қаттиққўлликдан далолат. Бундай одам, одатда, яхшигина қайсар ва матонатли бўлади. Шу хусусияти туфайли кўп ҳолларда кўзлаган мақсадига эришади. Баъзан қайсарлик қўполлик билан ҳам алмашиб туради. Унинг энг катта ўзига хослиги ва ютуғи — кескинлиги ва дадиллигида.
Думалоқ бош соҳиби кўнгли очиқ, юмшоқ табиатли, сулҳпарварлиги билан ажралиб туради. Бошқаларга ёрдам беришга тайёрлик, манфаатни кўзламай яхшилик қилиш, жасорат — унга хос. Кўпинча бундай одамлар овқат шинавандаси бўлади. Маиший қулайлик, яхши давраларда бўлиш унинг учун муҳим. Қўлидан кўп нарса келса-да, машҳурлик ва шон-шуҳрат кетидан қувмайди.
Энди бош суягининг айрим ўзига хосликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.
Агар қаршингизда бош шакли юмалоқ, қаншари баланд, яноқлари олдинга туртиб чиққан, кўзлари ёниб турувчи одам бўлса, ишонаверингки, у аниқ бир мақсадга интиладиган, етакчилик қобилияти юқори киши.
Бошининг тепа қисми калланинг бошқа соҳаларига қараганда йирикроқ бўлса, бундай кишида ҳис-туйғу етакчилик қилади. У қарор қабул қилаётганда таҳлилга эмас, кўпроқ ички кечинмаларга суянади. Асосий ўзига хослиги — ишга лаёқати ва тиришқоқлиги.
Бош ва бўйиннинг жойлашуви, бошни тутиб туриш тарзи, ҳаракати ҳам физиогномистлар эътиборидан четда қолмаган. Тик ва баланд бош ўз қадрини билишдан дарак. Бундай одам мустақил фикрга эга, ҳаётга оптимистик кўз билан қарайди ва имкониятларини тўғри баҳолай олади.
Бироз орқага ташланган бош шуҳратпарастликдан далолат. Бошини бу тарзда тутиб турувчи одам ўзи ва атрофдагилар ўртасида масофа сақлашни хоҳлайди. У кучли ирода ва қатъийлик хусусиятига эга. Ўз фикрида собит туради ва бировнинг йўриғига камдан-кам юради.
Олдинга бироз эгилган бош итоаткорлик, бўйсунишга тайёрликни кўрсатади. Аммо унутмаслик керакки, бошнинг бундай ҳолати фикр ва ғоялар билан бандликдан ҳам бўлиши мумкин. Шарқда олдинга эгилган бош ривожланган интеллектни билдиради, деб ҳисобланиши бежиз эмас.
Ўнгга эгилган бош очиқлик, холисликни билдиради. Бошини ўнгга эгишга мойил одамлар атрофдагиларга холис ёрдам беришга тайёр. Чапга эгилган бош эса қизиқувчанлик, истеҳзо, шубҳа ва муғомбирликдан дарак.
Робия НУРИДДИН қизи
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»