Ҳинд физиогномистларининг айтишича, пешона шаклига қараб, инсон ҳақида тузуккина маълумотга эга бўлиш мумкин экан.
Юқорига қараб кенгайган пешона шахснинг заковатлилик даражаси юқорилиги ва маънан бойлигидан далолат. Бундай кишилар ишга бўлган муносабати ва иқтидори билан меҳнат жамоасида катта ҳурмат қозонади. Бироқ раҳбарлар билан камдан-кам ҳолларда яхши чиқишади. Экстремал ҳолатларда ҳам фақат ўз кучига ишонади. Уларни кўпчилик ҳурмат қилса-да, дўстлари оз. Бундай одамлар ростгўй, жаҳлдор ва ишончли ҳамкор ҳисобланади. Улар адолатсизликка жим қараб туролмайди: кўпинча ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоячисига айланишлари ҳам мумкин.
Пешонаси юқорига қараб торайган кишиларда заковатлилик даражаси бироз пастлиги кузатилади. Лекин қайсарлик ва меҳнатсеварликда уларнинг олдига тушадигани кам топилади. Бундай кишилар жисмоний кучига ишонгани боис, кўпинча спорт билан боғлиқ касбларни танлайди. Улардан келажаги порлоқ оғир атлетикачи, курашчи ёки боксчи чиқиши мумкин. Бир жойда ўтириб, ақлий меҳнат билан шуғулланиш тор пешонали кишилар учун эмас.
Паст ва япасқи пешона шахснинг тузуккина заковат соҳиби эканидан далолат. Бундайлар бирор ишни бажаришдан олдин барча ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олиб, сўнг уни уддалашнинг энг қулай усулини танлайди. Паст ва япасқи манглайли одамлар билан муросага келиш осон. Улар жамоани бирлаштира олади ва яхши бошқаради.
Думалоқ ва дўнг пешона эгалари фикрлаш доираси кенг, ақлли, мулоқот чоғида усталик билан ўз фикрини ўтказа олиш қобилияти жуда юқори. Меҳнат қилишни, янги ғояларни ва янгиликларни ёқтиради. Улар мослашувчан характерга эга бўлиб, турли вазиятларга осон кўникади. Бундай кишилар доимий изланишда ҳаёт кечиради.
Дилроз АБРАЕВА
тайёрлади.
тайёрлади.
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”