
Бир бой уйининг айвонида ўтириб кўчани томоша қиларди, ногаҳон, ахлат қутисини титиб, бир нарсалар излаётган фақирни кўрди ва “Аллоҳга шукрлар бўлсинки, фақир эмасман”, деди.
Камбағал ҳам атрофга назар солиб, ногиронлар аравасида кетаётган бир мажруҳ кишини кўрди ва: “Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ногирон эмасман”, деди.
Бу орада ногирон ҳам йўлда тезлик билан ўтиб касални олиб кетаётган тез ёрдам машинасини кўрди ва: “Аллоҳга шукрлар бўлсинки, касал эмасман”, деди.
Касал ҳам шифохонага олиб кирилаётганда ўша ерда жони узилган кишини кўрди ва: “Аллоҳга шукрлар бўлсинки, яшамоқдаман”, деди…
Сиз ҳам қандай ҳолда бўлишингиздан қатъий назар, айнан шу онда, ҳозирги ҳолингиз учун Аллоҳга шукр қилинг.
Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам сизга яшаш фурсатини инъом этибди…
. . .
Ҳозир мен бу ёзувларни ёза олаяпман-ку ва сиз ҳам бу ёзувларни ўқий олаяпсиз-ку, мана шунга ҳам шукрлар бўлсин, Аллоҳим!..
Бу ҳақиқатларни бошқаларга ҳам етказинг, зеро, яшаётганликлари сабаби – Аллоҳнинг уларни яхши кўргани эканини билсинлар…
Олимжон АЛЛОҲҚУЛИ
Манба: Islomota.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар