Харид қилган нарсаларимга пул тўлаб, дўкондан чиққач, қизчамнинг қўлидаги ширинликнинг ҳақини тўламаганим ёдимга тушди. Дарҳол орқага қайтдим. Хаёлимдан: “Агар ҳозир пулини бермасам, Аллоҳ менга бир неча баробар қилиб тўлаттиради”, деган фикр ўтди. Кейин билсам, ўшанда бу яхшиликдан келадиган савобни эмас, қўлимдан кетадиган пул ҳақида кўпроқ ўйлаган эканман…
…Бугун қаёққа қараманг, бирор сокин одамни учратмайсиз. Ҳамма шошади, елади, югуради. Миясида бир фикр: “Пул топиш керак!!!”
“Яна уч кун ўтса, маош оламан…”; “Ишни икки кунда битирсам, пули қўлимга тегади”; “Пул тушганида яхши бир ошхонада овқатланаман”; “Сешанбада ойлик бўлар экан, бозорга тушаман”; “Болажоним, қўлимга пул тушсин, айтганингни олиб бераман”; “Ойи, пул топай, қанча десангиз, бераман…”
Пул ҳаёт мазмунига айланган гўё. Умримиз соатлари пул келадиган вақт билан қадрли. Пулимиз бўлмаса, ҳеч нарсамиз йўқдек… Ризқ деса, биринчи хаёлимизга келадиган нарса – пул, унинг кўплиги ризқимизга кирган бараканинг ифодаси…
Кимгадир меҳр кўрсатиш, оталик, оналик, акалик, опалик, укалик, эрлик қилиш учун ҳам ПУЛ керак… Қанча кўп бўлса, шунча яхши… Бу ўй бизни шунчалик чирмаб олганки, пул топиш учун ҳар қанча машаққатга, вақти келса, ибодатдан, итоатдан қолишга ҳам… тайёрмиз. Лекин ўша қийналиб топаётганларимизнинг сарфи қандай, ҳеч қурса бу борада бирор яхшилик қидиряпмизми?..
Динимизда ҳар нарсанинг ечими, тадбири бор. Фарз, суннат, вожиб, мустаҳаб, макруҳ каби амалларда мўминнинг манфаати кўзланган. Масалан, мол нисобга етса, закот берилади. Бу билан бой кишининг топганлари муҳтожларга улуш чиқариш билан покланади ҳамда эҳтиёж қонади. Ёки ҳосилдан ушр бериш ҳам шундай. Садақа бериш билан жонинг ва молинг омонда. Бу каби хайрли “чиқим”лар берувчига ҳам, олувчига ҳам фойда.
Бу томондан қарасанг, пул ёмон нарса эмас, ундан нафратланишга ҳам ҳожат йўқ. Аксинча, ҳалол йўлдан топиб, яхшилик йўлида сарф қилиш билан савобларга ноил бўламиз. Фақат, пулни гуноҳу хатолар воситасига айлантирмасак ва албатта, унинг жойини унутмасак, кифоя. Бир устозимиз айтганидек, пулнинг жойи чўнтакда, асло қалбда эмас.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди