Ёдингизда бўлса 2017 йилнинг август ойи охирида тунда бемақсад юрганларни овлаш тадбири бошланиб кетди. Ўша олатасир кунларни хотирлаймиз, деб ёзади "Файзбоғ" нашри.
Ярим тун. Тошкентнинг номи машҳур кўчаларидан бири. Шимининг почасини қўнжи узун этигига тиққан (вилоятликка ўхшаб эмас) кетворган аёл ёлғиз юрибди. ППС машинаси келиб тўхтади. Милиционер сўрайди:
— Ярим кечаси ёлғиз юришдан мақсадингиз борми?
— Мижоз кутяпман. Бир суткаси 200 минг, бир марталик 50 минг.
— Кетдик бу ердан, кечаси юришдан мақсади бор экан.
* * *
Ярим тун. Тошкентнинг овлоқ кўчаларидан бири. Вилоятликка ўхшаб кийинган кишини қидириб юрган ППС ходимлари юзига ниқоб таққан одамни кўриб қолишди.
— Тўхтанг. Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?
— Нариги маҳалладаги фалончининг уйини ўмармоқчиман.
— Ҳа, майли, мақсадингиз бор экан. Бемақсад юрманг кўчада.
* * *
Шаҳардаги тунги клубнинг қаршисида қош-кўзини бўяган йигит бежирим сумкача билан юрибди. Унга милиция ҳодими яқинлашди.
— Тўхтанг. Ҳужжатларни кўрсатинг. Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?
— Ҳужжатларим йўқ. Менинг исмим Дилшод. Бесоқолбозман, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 120-модда. Бойфрендимни кутяпман.
— Яхши, мақсадингиз бор. Сира бемақсад юрманг.
* * *
Ярим тун. Тошкентнинг машҳур кўчаларидан бири. Бошига салла ўраб яктак кийиб олган узун соқолли одам, орқасига рюкзак осиб олган. ППС машинаси келиб тўхтади. Милиционер сўрайди:
— Ярим кечаси нима қиляпсиз?
— Ички Ишлар вазирлиги томонга боряпман, сумкамдаги бомбани ўша ерга ташлаб келаман.
— Ҳа, майли, мақсадингиз бор экан. Ёдингизда тутинг – асло бемақсад юрманг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»