01:31 / 08.03.2018
5 373

Минг мартаба

Минг мартаба
Сенга минг-минг офарин, ҳамду сано минг мартаба,
Бўлди бир сўздан суво бор мосуво минг мартаба.

Айладинг йўқликни бор, ҳам руҳи-жон этдинг ато,
Ким, ҳаётнинг гавҳарин этдинг бино минг мартаба.

Бўлди сад Искандарий, беҳадди-ҳад пайғамбарий,
Сад сифат, эй сарварий, сендин ато минг мартаба.

Жонлиму, бежонлиму, сендан – карам, биздан – дуо,
Айладинг оламни йўқдин ибтидо минг мартаба.

Бандадек “мавжуд”у бевужудларинг беинтиҳо,
Барчасидин муддаойинг – иқтидо минг мартаба.

Ҳар нимарса Сендан-у, Сендек эмасдур мутлақо –
Чун, бақодин заррадек ўткай фано минг мартаба.

Сен яратдинг ишқни ҳам, одамни ҳам, оламни ҳам,
Васли восил айладинг, қилдинг жудо минг мартаба.

Неча айру тушса тақдир қилғонинг кўргай мудом,
Эврилиб чарх гирдидин қайтгай Санго минг мартаба.

Истадим илҳоми ғайб – кутдим ўзингдин марҳабо,
Истадинг – қошимга келди моҳлиқо минг мартаба.

Воқиан такрорларинг – ёлғиз Ўзингнинг хоҳишинг,
Хоҳласанг, воқе бўлур еру само минг мартаба.

Истадинг – минг-минг дуоларни қабул қилдинг Ўзинг,
Истагаймен боз Сенга етсин дуо минг мартаба.

Эт қабул шукронаю тоатларимни, эй Худо,
Айлагай Ҳотам қулинг ҳам илтижо минг мартаба...
Элмурод Ҳотам

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Минг мартаба