15:26 / 17.03.2018
6 001

"Ишонтирди-ю, алдаб кетди..."

"Ишонтирди-ю, алдаб кетди..."
Бир йигит билан таниш эдик. Гаплашиб юришимиздан, бир-биримизни ёқтиришимиздан унинг ҳам, менинг ҳам яқинларимиз хабардор эди.

Бир куни у менга “Уйингдагиларга айт, совчиларим боради”, деди. Кўп ўтмай, унинг опаси билан онаси уйимизга келишди. Фотиҳа қилиб, нон синдиришмади-ю, “Қизингиз бизга маъқул, келин қиламиз, ўғлимиз бир йил Россияга бориб ишлаб келсин, кейин бир йўла тўй қиламиз”, деб кетишди. Онам уларга ишониб сарпо қилиш ҳаракатига тушиб кетдилар.

Аммо беш-олти ойдан кейин ўша йигитнинг тўйи бўлганини эшитдим. Бу гапдан хабар топган онам касал бўлиб ётиб қолди. Бир ҳафтадан кейин кутилмаганда ёруғ оламни тарк этди…

Онамдан кейин сўппайиб ёлғиз қолганим етмагандай, энди ака-опаларим ҳам менга таъна қилишяпти. Бу савдоларда менинг айбим борми? Мен ўша йигит билан танишган бўлсам, келажакда ўзим билган одамга турмушга чиқсам, деган ниятда бўлганман, холос. Қолаверса, муносабатларимиз дўстона эди, бирор ёмон иш қилмаганман. Йигитнинг онаси билан опаси келиб, онамни умидвор қилишди, тўғриси, улар келиб-кетишгач, мен ҳам унга ишонгандим… Ака-опаларим онамнинг вафотига мени айбдор қилиши тўғрими? Ахир бу Аллоҳнинг тақдири-ку!

Ҳар ким ўзидан ўтганни ўзи билади. Мен ўша йигитнинг онасидан ҳам хафа бўлдим. Кўнглида бошқа қизни келин қилиш нияти бор экан, ўз вақтида ўғлига “Бировнинг қизини умидвор қилма, эрта бир куни жавоби бор!” деб айтса бўларди-ку?

Бошимга тушган бу кунлар мен учун оғир синов бўлди. Энг ёмони, яқин инсоним — онамдан айрилганим етмагандек, яқинларимга ҳам ёмон кўриниб қолдим…
Дилсўз, Самарқанд шаҳри.

Манба: Tasvir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Ишонтирди-ю, алдаб кетди..."