Бир намозни канда қилмайдиган тақводор бола сунъий жонлантириш бўлимида жон бераётган эди.
Докторлардан бири боланинг боши устида энгашиб, секин деди:
– Укажон, калима келтир, жаннатга тушасан!
Бола бошини қимирлатиб қўйди, аммо калимани айтмади.
Доктор энди қаттиқроқ, танбеҳ оҳангида қайтарди:
– Ука, калима келтир, дедим! Кимнинг охирги сўзлари “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, унга дўзах ҳаром бўлади, калимани айт!
Кўзлари юмилиб бораётган бола яна бошини қимирлатди, аммо яна бирор сўз айтмади. Шунда доктор унга ялингандек, ёлворгандек мурожаат қилди:
– Жон, ука, дўзахи бўлиб қолма, “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегин!
Бола бор кучини йиғиб, калимани айтди:
– Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ!
Шундан сўнг бола оҳиста жон берди.
Бу гапни эшитган боланинг онаси фарёд уриб йиғлади. Доктор боланинг онасидан сўради:
– Нима учун болангиз икки марта сўраганимда калима келтирмади?
Боланинг онаси кўз ёшларини артиб, жавоб берди:
– Чунки болам соқов эди...
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади