Бу воқеани Ҳинд рўзномаларидан бирида ўқидим. Ҳодиса Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида, аниқроғи Малаппурам шаҳарчасида содир бўлган экан.
Шаҳарда меҳмон бўлиб турган шимоллик тадбиркор Ориф Вани кечки овқат учун ойнаванд «Жаннат» номли тамаддихонага тушиб, унинг учун ҳозирланган столга ўтирар экан, ресторан ва кўчани ажратиб турган ойнада милтиллаб турган қароғларнинг аксини кўрди. Ташқарида чамаси 6 ёшлардаги тиланчи болакай ўзидан каттароқ қиз билан Орифга тикилиб турарди. Уларнинг кўзларига жо бўлган хатар очлик эди.
Орифнинг уларга ичкарига киришлари мумкинлигини билдирган илиқ ишорасидан сўнг бошқа мижозларнинг таъби хира бўлди. Қўрқа-писа юриб келишар экан, исқирт кийим-бошидан уялаётган гўдаклар кўзларини уларни таклиф қилган кишидан узишмади. Етиб келгач эса бир-бирининг пинжига кириб кетганча ним табассумли одам қаршисида мум тишлашди.
Тўзғиган сочлар орасидаги олазарак кўзлар столдаги бирянига қадалди. Ориф уларга ҳам биряни буюртирди. Болакай столга ўтирмоқчи бўлганида қизча олдин қўлларини ювишлари кераклиги айтиб, бет-қўл ювгич томон юрди.
Столга энгашган болажонлар шоша-пиша ҳовур кўтарилиб турган овқатни оғизларига сола бошлашди. Қанчалар дидсизлик бўлмасин, оч болаларга шошиб овқатланиш ярашар экан. Қизча таомига қўл узатмасдан жим турган Орифга жовдираб қараб қўярди. Идишдаги охирги гуручгача тозалаб, манго шарбатини сўнгги томчисигача ичиб болалар ўринларидан қўзғалишди ва истарали амакига жилмайганча раҳмат айтиб, шошилиб чиқиб кетишди.
Бу воқеани барча – мижозлар-у хизматкорлар, икки гадойнинг ичкарига киргани тўғрисида билиб югуриб келган бошқарувчи ҳам кузатар эдилар. Ориф овқатланиб бўлгач, ҳисобни сўради. Қўлларини қуритиб, столдаги ҳисобни олди. Ҳисобда тўлов миқдори эмас, хат қолдирилган экан.
«Жаноб, ҳозирча бизда одамийликнинг баҳосини ҳисоблай оладиган машина йўқ. Яхшиликлар ўзингизга-да ҳамроҳ бўлсин!»
Дув-дув тўкилаётган кўз ёшларини ҳеч кимга сездирмаслик учун Ориф Вани шошганча ўз хонасига кўтарилди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?