07:03 / 05.04.2018
7 235

Уйғонишга ёрдамлашадиган 7 та ичимлик (фото)

Уйғонишга ёрдамлашадиган 7 та ичимлик (фото)
Ҳеч қайси ашаддий қаҳва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик, деб ёзади Мyday.

ЛИМОНЛИ СУВ

Кунни иссиқ ичимликлар билан эмас, балки илиқ лимонли сув билан бошлан ниҳоятда фойдали. Чунки, мазкур ичимлик қонни тозалаб, юқори қон босимибилан курашади, метаболизмни тезлаштиради, бу ошиқча вазн билан курашаётганлар учун айниқса муҳим. Энг асосийси, доимо кўркам кўриниш ва кун давомида тетик бўлишингизга катта ёрдам беради.

ЯШИЛ СМУЗИЛАР

Қаҳванинг ўрнини босувчи ичимликлардан яна бири яшил смузилардир. Бодиринг, исмалоқ, брокколи, киви, сельдерей — таъбга кўра буларни истаган шаклда аралаштириш мумкин. Таниқли топ-моделлар айнан юқорида кўрсатилган маҳсулотлардан тайёрланган коктейлларни маслаҳат берадилар. Ҳам фойдали, ҳам тетиклаштиради.

КЎК ЧОЙ

Тетиклашиш учун кўк чой асосида смузи тайёрлаш ҳам мумкин. Кўк чойнинг қуруқ ўзи ҳам тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайди. Кўк чой таркибида уйғониш учун етарли миқдорда кофеин мавжуд. Бу ичимликни турли маҳсулотлар билан бойитиш мумкин. Лимон, ялпиз, занжабил, иссиқ кунда муз солиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

ЁНҒОҚЛИ СМУЗИЛАР

Тўғри овқатланиш тарафдорлари орасида жуда машҳур ичимликлардан бўлган ёнғоқли смузиларни тайёрлаш у қадар қийин эмас. Хоҳлаган ёнғоқ туридан фойдаланган ҳолда кокос сути, банан ва озгина асал қўшиб тайёрланган ичимлик мия фаолияти учун жуда фойдали бўлиб, таъбга қараб мева ва резаворлар ҳам қўшишингиз мумкин. Ёнғоқ таркибидаги тиамин ва магний сурункали чарчоқни енгишда катта ёрам беради.

МАТЧА ЛАТТЕ

Кўк чойнинг Япония ва Хитойда жуда машҳур нави ҳисобланган матча машҳур актриса Гвинет Пэлтроу ва топ модель Синди Кроуфорд қаҳвадан воз кечиб, мазкур ичимликни истеъмол қилишни бошлаганликларини маълум қилишгач оммалашган. Тонин ва кофеинга бой бўлган мазкур ичимлик худди қаҳва каби таъсир қилсада, унинг фойдали томонлари бир неча баробар кўпроқ. Организмда табиий модда алмашинувига катта ёрдам кўрсатиб, ортиқча вазнли инсонларга айниқса фойдали.

АНОР ШАРБАТИ

Анор шарбатининг қаҳвадан афзалликлари унинг соғлиққа ҳам фойдали эканида. Уни ҳомиладорлар ва болалар ҳам истеъмол қилиши мумкин. Анор шарбати юрак-қонтомир тизимини мустаҳкамлаб, қон босими ошишини олдини олади.

ЗАНЖАБИЛЛИ ЧОЙ

Занжабил кони фойда бўлиб, унинг биргина ифори чарчоқни чиқариб, тетиклаштириш хусусиятига эга. Ақлий фаолият билан шуғулланувчиларга айниқса катта фойда елтирадиган ушбу ичимлик диққатни жамлашга кўмаклашади. Занжабилли ичимликни тайёрлаш учун бир чой қошиқ занжабил илдизини бир стакан қайноқ асалли сув ва ялпиз барглари билан аралаштириш кифоя.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйғонишга ёрдамлашадиган 7 та ичимлик (фото)