
Керакли масаллиқлар: 500 г ун, 2 дона тухум хамир учун, 2 дона тухум начинка учун ва яна тайёрламоқчи бўлган пиделарингизнинг сонига қараб ўшанча тухум, 2 ош қошиқ сметана, 3 ош қошиқ ёғ, 250 мл илиқ сув, 11 г хамирюмшаткич, 3 чой қошиқ шакар, 100 г пишлоқ, 2 дона помидор, 2 ош қошиқ томат пастаси, туз ва кўкатлар.
Тайёрланиши:
1. 2 дона тухумни ёғ ва сметана билан аралаштиринг. Илиқ сув қўшинг.
2. Сўнг хамиртуруш солинг. Ортидан 3 чой қошиқ шакар ва озгина туз қўшинг.
3. 500 г унни элакдан ўтказиб, секин-секин солинг ва хамир қоринг. Хамирни озгина ёғлаб, иссиқ жойда 30-40 дақиқага қолдиринг.
4. Хамир ошгач, уни 10-12 қисмларга бўлиб чиқинг ва ҳар бирини думалоқланг. Қайиқ шаклидаги хамир ясанг.
Ичига:
1. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Помидорни думалоқ шаклда тўғранг.
2. Хамирга аввал томат соуси солинг, сўнг устидан пишлоқ сепиб, ҳар бир пидега 1 тадан тухум чақинг.
3. Устидан помидор бўлакларини қўйинг. Кўкатлар сепишингиз ҳам мумкин. 200 даража ҳароратда 20-30 дақиқа давомида газ печида пиширинг.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар