
"Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулакунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол–жавоб бўлиб ўтди:
– Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
– Ҳа.
– Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
– Ҳа, ғолиб қилди.
– Бу бизнинг сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
– Йўқ!!!
– Нега?
– Қўй боқадиган подачини биласанми?
– Ҳа.
– Подасида итлар бўлишини-чи?
– Ҳа.
– Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
– Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
– Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
– Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
– Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан ташқарида эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади".
Ақл эгаларига бу ҳодисада ибрат бордир.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар