
Кексайгани сари кўпаядиган масъулиятлар... Жуда қаттиқ қўрққаним укол игналарига рўбарў қиладиган хасталиклар, дармонсизликлар... Жон бериш талвасаси... Энг оғири бир олам гуноҳни ортмоқчилаб, бошдан-оёқ иши менга яхшилик қилиш бўлган Раббим ҳузурида ҳисобга туриш…
Овозингни ел олсин дейсизми? Уни ел олганда, ё буларни ўйлашдан қочганимда ва ё гапирганларнинг овозини ўчирганимда, қани энди бундай келажакдан қутулиб қололсам! Лекин бу уринишлар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.
Бу ҳаммамизга тегишли келажак. Йўқ, менгамас, деб кўрингчи…
Битта умидим – Аллоҳнинг раҳмати, фазли ва меҳрибонлиги. Зотан мусулмон эканман, яшаётган эканман, ана шулардан умидворман.
Раҳматингни ва фазлингни сўраймиз, ё Аллоҳ!
Мубашшир АҲМАД
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар