Янги йил арафаси эди. “Ўрикзор” бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди.
Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2 миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.
— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, — дедим.
Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2 миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3 кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга:
— Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, — деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди.
Қўлдан келганча, расм-русумларини қилиб, ювиб-кафанлаб, дафн этдик.
Орадан 2 кун ўтиб ҳалиги гувоҳ дўкондор ака олдимга кириб “энди нима бўлади” деди. Гапидан пичинг, ҳам киноя, хавотир сезилиб турарди.
Сир бой бермасликка ҳаракат қиляпману, лекин ичимдан ўтганини ўзим биламан. Ҳар ҳолда дўкон ўзимники бўлмаса ҳам, тўйга деб йиғиб қўйган пулларим бор эди. Ойнинг охиридаги ҳисоб-китобга ўша пулни қўшиб, бу йил бўлмаса кейинги йил уйланишни режа қилиб, ўзимни шунга тайёрлай бошладим.
Орадан 1 ҳафта ўтди, дўкончилар билан суҳбатлашиб турган эдик, эшигимиз ёнига яп-янги Лаcетти келиб тўхтади (у пайтлар Лаcетти энди чиққан, кўча-кўйда онда сонда кўриниб турар эди). Ичидан башанг кийинган, рўмолларини кенг қилиб ўраган аёл тушиб:
— Дониёр деган боланинг дўкони қайси? — деб сўради.
Гувоҳ бўлган дўкончи ака мени кўрсатган эди, аёл машинанинг багажидан бир сумка пулни олиб, дўконимга кирди.
— Ука, мен Аҳмад акангизнинг аёли бўламан. Ўзим Туркияда яшайман. Аҳмад акангизга молни мен чиқариб турардим. Божхона харажатлари учун сиздан пул олганларини айтгандилар. Уйдаги дафтарда ҳам ёзилган экан. Ҳали сизга пулни қайтармабдилар. Мана ўша 2 миллион — деб аёл пулни қўлимга тутқазди-да:
— Мана бу Аҳмад акангизнинг соати, доим тақиб юрар эди, шу соатни сизга ҳадя қилсам, — деб дўкондан чиқиб кетди.
Ёнимдаги дўкончи ака ҳайрон. Бир чиқиб кетган аёлга, бир менга, бир қўлимдаги соатга қарайди.
2 кунлардан кейин ўша акамиз билан ЦУМга бордик. Айланиб юриб, соатни ўша ердаги соат сотадиганларга кўрсатдик. Бриллиант соат экан, агар сотмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзида 14,000 доллар беришларини айтишди.
Кейинчалик, айрим дўкончилар “пулни бекор мен бермаган эканман” деб афсусланиб қолишганини эшитдим.
Шоҳрух Мирзо қоғозга туширди
Манба: Qadriyat.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди