Бир киши туясини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. Лекин жуда катта нарх сўрагани боис, харидорлар: “Вой-бў, қиммат-ку!” – дея қайтиб кета бошлашди. Шунда сотувчи:
– Бу оддий туя эмас, “уҳ”, десангиз юради, “уҳ-уҳ”, десангиз чопади, “омин”, деганингизда тўхтайди, – деди.
Бир зумда туянинг атрофини қизиқувчилар ўраб олди. Улардан бири: “Аввал синаб кўрайлик, айтганингиз рост бўлса, мен сотиб оламан”, дея туяга минди ва “уҳ”, дейиши билан туя юриб кетди, “уҳ-уҳ”, деганида чопишни бошлади. Одамларнинг ҳайрат билан кузатаётганларини кўриб ҳаяжонда қолган одам туяни тўхтатадиган сўзни унутиб қўйди. Туя эса бу вақтда чопа-чопа жарлик ёқасига келиб қолганди. Бир қадам ташласа, бас, жарликка учиб тушишлари муқаррар бўлиб турган пайтда, одамнинг эсига тушиб “омин”, деб бақириб юборди. Туя тўхтади. Шу аснода ҳалокатдан омон қолгани севинчи билан яна “уҳ-ҳ-ҳ” деб юборди. Туя ҳаракатга тушди-ю, иккови ҳам жарликка қулади...
Ҳикоядаги туя сингари, нафс ҳам қанча инсонларга “уҳ” дегизиб, ўз йўлида давом этаверади. Банданинг: “Уҳ, ниҳоят нафсимнинг туғёнларидан қутулдим”, дейиши эса ўзини маънавий жарлик томон отиш билан баробардир.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди