Ушбу сурат National Geographic сайтида эълон қилинган бўлиб, унда инсоннинг ёнида турган китни ҳақиқий катталикда кўришимиз мумкин. Бу расмдаги китга, унинг оғзи қанчалик катталигига қаранг. У ёнида турган инсонни осонлик билан ютиб юбориши мумкин.
Оғирлиги 100 тоннадан оғирроқ бўлган улкан кит сизни ютиб юборишини ва сиз зулмат ичида қолишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар шундай вазият бошингизга тушса, нима қилардингиз? Кимга нидо қилардингиз?
Сиз нидо қилаётганингиз Зот сизни ижобат қилишга қодирлигини тасаввур қиласизми?
Юнус алайҳиссаломни улкан кит ютиб юборгани ҳақида Қуръони Каримда хабари келган. У киши китнинг қорнида, зулматда туриб, “Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим” деб тасбеҳ айтар эдилар. Мана шу тасбеҳлари у кишининг ғамдан қутилишларига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло дарҳол у бандасига нажот берди ва китнинг оғзидан ташқарига чиқарди.
“Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз” (“Анбиё” сураси, 88-оят).
Дўстларим! Сиз ўз муаммоларингиз ва ғамларингизни китнинг қорнидаги Юнус алайҳиссаломнинг ғамларидан каттароқ деб ўйлайсизми?! Албатта, ушбу солиҳ бандасига дуосининг баракаси билан муаммодан нажот берган Зот бизга ҳам ҳар қандай муаммодан нажот беришга қодирдир!
Лекин бир шарти бор. Ушбу дуони ихлос билан кўп қилишимиз керак.
“Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ зоолимийн”. (“Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим”)
Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!
Нозимжон Ҳошимжон
"Юнус алайҳиссаломнинг дуолари" номли мақоладан
"Юнус алайҳиссаломнинг дуолари" номли мақоладан
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди