АҚШнинг Пенсильвания штати университети олимлари таркибида темир моддаси кўп миқдорда бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари диққат ва хотирани яхшилашга кўмак беришини аниқлашди.
Мутахассислар бундай фикрга минерал қўшимчалари бор тариқни истеъмол қилган ҳинд ўсмирлари иштирокидаги тадқиқот натижалари асосида келишди.
Темир етишмаслиги дунёда энг кенг тарқалган минерал моддалар дефицити, темир етишмаслиги хафақонлиги болалар ва катталар ўртасидаги меҳнатга лаёқатсизликнинг асосий сабаби ҳисобланади. Шу билан бирга фанга темир болалар ва ўсмирларнинг ақлий қобилиятларига қандай таъсир қилиши кам маълум.
Тажрибада Махараштра штатида яшовчи ва бир мактабга қатновчи, кам таъминланган оилалардан 12-16 ёшдаги 140 бола иштирок этган. Улар икки гуруҳга бўлинган: бир гуруҳдаги болалар оддий, бошқа гуруҳдаги болалар эса таркибида темир бор тариқ истеъмол қилишган. 6 ойдан кейин 2-гуруҳдаги болалар организмидаги темир миқдори ошган ва бу болалар диққат ва хотирани текширишга мўлжалланган машқларни яхшироқ бажара бошлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади