10:27 / 20.07.2018
4 809

“Биз бўлганимиз туфайли мен борман!“

“Биз бўлганимиз туфайли мен борман!“
Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: “Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади“, деди.

“Бошладик“ ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.

Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: “Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!“ дея жавоб қилишди!

Улар ўзларидаги қоида: “Биз бўлганимиз туфайли мен борман!“ қоидасига мувофиқ иш тутишганди.

Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.
Айман ЁҒИЙ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Биз бўлганимиз туфайли мен борман!“