13:25 / 21.07.2018
3 780

Ўкинмайман, чунки мен ғолибман! (Устознинг сўзларидан руҳланиб)

Ўкинмайман, чунки мен ғолибман! (Устознинг сўзларидан руҳланиб)
- Тўраларнинг машинани “шапка” билан сотишларию, буни устомонлик, ишбилармонлик деб ҳисоблашлари, нафсларининг хоҳиши учун минг бир йўлни излаб топишларидан зулм кўриб, улов сотиб ололмаётган бўлсам, ўкинмайман. Чунки, мен ҳаром билан етиш мумкин бўлган мақсадимга покиза йўл билан топган пулимни восита қилмаяпман, нафсимдан ғолибман!

- Ўқишга кириш учун тинмай меҳнат қилиб, интилишимга қарамай, ёнимдагиларнинг пора эвазига мендан ўзиб кетишлари, ақлбовар қилмас даражада юқори балл тўплаб оддий абитуриентни доғда қолдиришларини кўрсам, ўкинмайман! Чунки сиз ҳаромдан ҳазар қилдим, нафсимдан ғолибман!

- Опа-сингилларим, аёлим ҳижоби сабаб кўчага ҳадиксираб чиқаётган бўлса, соқол қўйганим учун “мутаассиблар” сафига қўшиб қўйилсам, диндорлигим учун қўлларини бигиз қилиб менга таъна қилишса, ўкинмайман. Балки мен ҳидоят қўшини сафидаман, нафсимдан ғолибман!

- Ҳаётим давомида кимларнингдир босими остида яшасам, менга чап кўз билан қарашса, доимо ёмонлик, хавф-хатар келтириб чиқарувчи унсур сифатида қарашса, ўкинмайман. Мен ҳақ томонман, нафсимдан ғолибман!

“Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур!” ("Нозиат" сураси, 40-41 оят)
Абдуллоҳ МУҲАММАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўкинмайман, чунки мен ғолибман! (Устознинг сўзларидан руҳланиб)