22:20 / 21.07.2018
6 586

Умрни узайтирувчи маҳсулотни биласизми?

Умрни узайтирувчи маҳсулотни биласизми?
Балиқ ва таркибида ярим тўйинган омега-3 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш умрни узайтиради, деб маълум қилди хитойлик олимлар.

Тадқиқотчилар 16 йил давомида парҳезда бўлган 240 минг эркак ва 180 мингдан ортиқ аёлни кузатиб боришди, деб ёзади Journal of Internal Medicine. Тадқиқот қатнашчилари ҳар куни оз миқдорда балиқ истеъмол қилишган.

Қайд этилишича, мунтазам равишда балиқ истеъмол қиладиган эркакларда томир касалликлари ўн фоизга ва жигар касалликлари 37 фоизга камроқ учрайди. Бундан ташқари, ҳар куни балиқ истеъмол қилган аёлларда Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфи 38 фоизга камаяди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, мунтазам равишда балиқ ейиш онкологик ва нафас йўллари касалликларидан вафот этиш эҳтимолини камайтиради.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, балиқ қовурилганида ўзининг аксарият фойдали хусусиятларини йўқотади.

Шунингдек, зиғир уруғи, исмалоқ, картошка ва денгиз маҳсулотлари ҳам ярим тўйинган омега-3 ёғ кислоталари манбаи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умрни узайтирувчи маҳсулотни биласизми?