
– Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
– гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради;
– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;
– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;
– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
– гуноҳлар умрни қисқартиради;
– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
– гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади .
– одамлар орасида турли касалликлар тарқалади;
– қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
– сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади ;
– гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар