Инсон бошига тушадиган ҳар хил бало-офатлар беодоблик ва бадхулқлик натижасида бўлади, десак хато бўлмайди.
Зеро, халқимизда: “Менинг нафсим балодур, ўтдан чўққа соладур”, деган пурхикмат гап бор.
Гапни кўп чўзмай, нафснинг уч муолажасига ўтамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда нафсни поклашга чақириб, бу ишни амалга оширган инсонни ютуққа эришганини таъкидлайди.
“Ҳақиқатда, ким у (нафс)ни покласа, ютуққа эришади” (Шамс сураси, 9-оят).
Машойихлар нафс тарбияси ва ислохида асосан, учта муҳим йўлга урғу берадилар.
Нафсдан хоҳлаётган нарсаларини тийиш ёки камайтириш.
Чунки асов ҳайвонни жиловлаш ва қўлга ўргатиш унинг емини камайтириш билан бўлади. Худди шунингдек, бебош нафсни тарбия қиламан деган киши нафс хоҳиш ва истакларини жиловлаб тийиш керак.
Нафсга оғир келадиган ибодатлар, яхши ишларни юклаш.
Асов ҳайвонни бўйин сундиришининг яна бир йўли, унинг емини озайтириш билан бирга устига ортиладиган юкини кўпайтириш билан бўлади. Шунда ҳайвон заифлашиб, ўз-ўзидан итоаткор бўлиб қолади. Нафс тарбиясида мана шу усулни қўллаш яхши самара келтиради.
Бу йўлда доим Аллоҳ таолодан тавфиқ ва ёрдам сўраш.
Чунки нафсни Аллоҳ таоло яратди. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади.
Уламолар қуйидаги набавий дуони ўқишни тавсия қиладилар:
"Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер. Ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан".
Асадуллоҳ АЗИМОВ
Андижон шаҳар “Жиддаи Муборак” масжиди имом-ноиби
Андижон шаҳар “Жиддаи Муборак” масжиди имом-ноиби
Манба: Muslim.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади