Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг оналарига мактуб етиб боргач, у киши (онаси) шундай жавоб хати битдилар:
"Севимли, (мен ундан) рози бўлган болам Аҳмад ибн Таймия! Сенга ҳам Аллоҳнинг саломи, раҳмати, баракаси, мағфирати ва розилиги бўлсин! Аллоҳга қасамки, шунга ўхшаш (иш) учун сени тарбия қилганман. Ислом ва мусулмонлар хизмати учун сени назр қилганман. Дин шариатларини сенга таълим бердим.
Эй болажоним, менга яқин бўлишинг, сен динингга яқин бўлишинг ҳамда турли юртларда Ислом ва мусулмонлар хизматида бўлишингдан кўра, менга севимлироқ деб ўйлама. Балки, эй болагинам, сендан ғоятда рози бўлишим, фақат ва фақат дининг ва мусулмонлар фойдасига тақдим қилаётган хизматинг миқдорича бўлади.
Эй болам, эртага Аллоҳнинг олдида сендан, мендан узоқ бўлганинг ҳақида сўрамайман. Чунки мен, сен қаерда ва нима билан машғул эканингни биламан. Бироқ эй Аҳмад, агар Аллоҳнинг динига хизмат қилиш ҳамда, мусулмон биродарларингдан иборат у (дин)нинг издошларига хизмат қилишда ҳафсаласизлик қилсанг яқин келажакда Аллоҳнинг олдида сендан сўрайман ва ҳисоб беришингни талаб қиламан. Аллоҳ сендан рози бўлсин, йўлингни яхшилик билан ёритсин, қадамингни ўнгласин! Аллоҳ мени ва сени Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ бўлган кунда Раҳмон Аршининг сояси остида жамласин! Ва аълайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!"
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади