
Тавсия қилинган 7-8 соатдан кўп ухлаш ўлим хавфини оширар экан, дея хабар беради «Xabar.uz» сайти.
Бу борада Англиянинг Килский университетида тадқиқот олиб борилган.
Тадқиқот натижалари «Journal of the American Heart Association» журналида эълон қилинган.
Олимлар 3 миллиондан зиёд кишини қамраб олган 74 та тадқиқотни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, кунига 10 соат ухлайдиган кишида 8 соат ухлайдиган кишига нисбатан ўлим ҳавфи 30 фоиз юқори бўлар экан.
Шунингдек, 10 соатлик уйқу 56 фоиз ўлим хавфини оширар ва 49 фоиз юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарар экан.
Кам ёки кўп уйқу ҳам юрак касалликларига сабаб бўлар экан. Шу боис олимлар шифокорларга беморларнинг уйқуси вақти ва сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини уқтиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар