Эй, покиза, афифа, тақводор, ҳаёли, муҳтарама, ўранган синглим! Барча аёллар ўзларидаги зийнатларни кўз-кўз қилиб, йигитларни ром этиб юрганларига парво қилманг! Улар билан сизнинг орангизда, осмон билан ерча фарқ бордир.
Эй, покиза, мўмина, иболи, ҳижоби бор муҳтарама синглим! Сизни бошида кўтариб юргувчи ўз жуфтингиз битиб қўйилгандир. Аллоҳ амр этган куниёқ, сизни олиб кетади. Йигитлар билан эҳтиросларини қондириб юрганлар билан Сизнинг орангизда, ёз билан қиш каби фарқ бордир.
Эй, азиза, покиза, тоҳира, ҳижобли синглим! Сиз, Қиёматда оламлар Роббиси «Қани ўзини Мен буюргандак тутиб яшаган, авратини ҳаромдан сақлаган, номаҳрамларга ўзини кўз-кўз қилмаган покиза ва мўмина бандаларим? Сизлар учун ўзига хос, махсус жаннатим бордир. Унда истаганингиздай роҳат-фароғотта яашанглар!» дея нидо қилганда, «Ўзинга ҳамдлар бўлсин Роббим!» дея Унинг раҳмати ила жаннатларга кирурсиз!
Эй, покиза, мўмина, ўранган, тақводор синглим! Сиз, вақтинчалик ширин сўзларни деб ўзидаги бор зийнатларини намоён қилиб юборган аёл билан асло тенг бўлмассиз! Улар, гўёки лазатли ҳаёт кечираётгандай кўринсалар ва сизни чеклангандай камситсалар, маҳзун бўлманг! Сиз учун жон фидо қилувчи шаҳзодалар бор.
Эй, покиза, тоҳира, муҳсина, афифа, ҳижобли синглим! Унутманг, ўзини ўрамайдиган аёлларни кун келиб кафан ўрайди. Унда ўранганининг фойдаси бўлмайди. Сиз, Роббингиз буюргани учун ҳаётлик чоғингизда ўрандингиз, буни мукофотсиз қўяди деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас! Нафақат охиратда, балки, дунё ҳаётида ҳам сизни Ўз мукофотлари билан сийлагай.
Эй, пок, муниса, тақводор, муҳтарама, ҳижобли синглим! Билингки, ўзини намоён қилиб юрганлар, эркакларнинг чин эҳтиромига лойиқ эмасдир. Ҳақиқий, қалбан эҳтиром айлайдиган аёлллари, гарчи ошкор қилишмасада ҳақиқат шуки, ўзини бегоналардан асраган, ўраниб юрадиган тақводор муслималар барча эркакларнинг орзусидир. Ўзини кўз-кўз қилиб юрган аёлга фойдаланадиган матоҳдай қарайдилар. Биласизми ундай аёлларни ёлғиз қолганларида қандай тилга олишади? Агар, "Мени яхши кўриб орқамдан юрибди" деб қувониб юрган яланг қиз, ўша йигит дўстлари билан у ҳақида сўзлайдиган сўзларини эшитганида... асло қувонмаган бўлар эди.!
Сизни ким ундай ҳақорат ила тилга ола олади? Сиз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилиб ўранган бўлсангиз, номардлар тилида хақоратланишингизга йўл қўйиб қўядими?! Сиз, амрига итоат этсангиз, кейин эркаклар қўлида хор бўлишингизга изн бериб қўядими?! Йўқ, асло! Сиз, ўзини намоён қилганлардан мутлақо ўзгачасиз. Улар, сизнинг тирноғингизга ҳам арзимас, шуни унутманг!
Маъмур МУХТОР
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади