
Мен изладим кун бўйи меҳр,
Ҳеч топилмас ё бермас садо.
Хазонларнинг юзида қаҳр,
Кузни суйиб, қилдимми хато?..
Ишқнинг ўзи соғинч сурати,
Сабр косам чил-чил синдими?
Гумон қалбда хаёл суради,
Ёрни суйиб, хато қилдимми?..
Атиргулим тиконин санчар,
Дод демоққа ҳолим йўқ, ҳатто.
Тиғ уради кўксимга ханжар,
Кимни кутиб қилгандим хато?..
Ишқ кафтимга чизмаганми бахт,
Мен умиддан бўлдимми жудо.
Изтиробдан қурилади аҳд,
Кимни суйиб, қилгандим хато?..
Ҳосият СИДДИҚОВА
Манба: Mulohaza.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар