18:53 / 14.08.2018
4 809

Сўраган нарсаларингизни ҳаммасига эришишни истайсизми?

Сўраган нарсаларингизни ҳаммасига эришишни истайсизми?
МЕН СЎРАДИМ


Мен душмандан узоқлашишни сўрадим, душманни узоқлаштириб бўлмас экан, уни дўстга айлантириш мумкин экан.

Мен сабр сўрадим, қаноат орқали сабрга етишдим. Сабрни олиб бўлмайди, сабрга етишиш керак экан.

Мени кибримни олиб ташлашини сўрадим, кибрни олиб ташлаб бўлмас экан, кибрдан воз кечилар экан.

Мен бахт сўрадим, бахтни беришмас экан, унга қадам қўйилар экан.

Мен оғриқларнинг йўқолишини сўрадим, оғриқли жойдан мақсад томонга кетиш орқали уни йўқотиш мумкин экан.

Мен куч сўрадим, менга синов келди — мени тоблаш учун.

Мен донолик сўрадим менга муаммо келди — уни ечиб ақл орттириш учун.

Мен қўрқмаслик сўрадим, менга хавфли вазият келди — қўрқмас қилиш учун.

Мен бойлик сўрадим — менга имконият келди.

Мен турмуш ўртоқ сўрадим, бегона берди — мен турмуш қуриб, дўстлашишим учун.

Мен ёруғлик сўрадим, менга никоҳ нури келди — менинг ҳаётим ёруғ бўлиши учун.

Мен бола сўрадим, менга бало бўлиш хавфи келди — тарбиялаб фарзандга айлантиришим учун.

Мен оила сўрадим, менга яқин инсонлар келди – улар билан узоқлашмаслигим учун.

Мен сўраганимни олмадим, аммо менга керак нарсаларни олдим…
Психолог Зебинисо Аҳмедова

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сўраган нарсаларингизни ҳаммасига эришишни истайсизми?