Грециялик ва испанияликлар олимларнинг аниқлашича, кунига 6-8 соатлик уйқу юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради ва ҳаётни узайтиради. Шу билан бирга, агар одам кунига олти соатдан камроқ ухласа ёки кечаси кўпинча уйғонса, унда симптомсиз атеросклероз эҳтимоли ошади. Бу ҳақда EurekAlert!’нинг матбуот учун хабарномаларида айтилган.
Биринчи ишда мутахассислар сўнгги беш йил мобайнида 11та истиқболли тадқиқотлардан олинган маълумотларни таҳлил қилдилар. Унда узоқ вақт давомида маълум бир хусусиятлар билан ажралиб турадиган бир неча одам гуруҳлари бўлган. Жами бир миллиондан ортиқ соғлом ёши катта шахс (1000541 киши) текширилди. Улар учта шартли гуруҳга бўлинган, улардан бири кунига олти соатдан камроқ ухлашган, иккинчисида - саккиз соатдан кўпроқ, учинчиси назорат гуруҳи бўлган (кунига олти-саккиз соат уйқу).
Маълум бўлишича, 9,3 йил давомидаги кузатувларда назорат гуруҳи солиштирганда, қолган беморларда юрак ишемия касаллиги ва инсульт хавфи мос равишда 11 ҳамда 33 фоизга ошди.
Яна бир тадқиқотда етти кун мобайнида уйқу сифатини кузатадиган қурилмаларни тақиб юрган 3 минг 974 кўнгилли иштирок этди. Тажрибада қатнашганларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этди. Маълум бўлишича, кунига олти соатдан кам ухлаганлар ёки чала уйқуда бўлганларда атеросклероз, семизлик ва диабет хавфи ҳам кўпроқ бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади