Елкасида оғир юк ташиб, ризқини топадиган бир ҳаммол намозларида ҳар доим:
— Эй Аллоҳим, менга нима берсанг, хайрлисини бер, битта нон бўлса ҳам хайрлисини эҳсон эт, — деб дуо қиларди.
Ҳаммолнинг доим бир хил дуони такрорлаши атрофидаги кишиларнинг эътиборини тортарди. Ниҳоят бир куни:
— Нимага доим бир хил дуони такрорлайсан? Ноннинг хайрсизи ҳам бўладими? — деб сўрашди.
— Менинг бошимга тушганларини билганларингда сизлар ҳам шу дуони такрорлаган бўлардинглар.
— Нима экан бошингга тушган, айт, биз ҳам билайлик.
— Мен елкамда оғир юк ташиб, нон топадиган одамман. Бир куни оғир юк кўтариб тепалик томон чиқар эканман, қаттиқ чарчаганимдан юкни ерга қўйиб, пешона теримни артиб туриб, ичимдан бир фарёд отилди:
“Эй Роббим, еяётган нонимни жуда қийнаб беряпсан. Шу биргина нонни меҳнат, заҳматсиз ўтирган жойимда топишимни насиб қилгин!”
Бу дуо оғзимдан чиқар чиқмас, бирдан қаршимда икки кишининг жанжаллашаётганига кўзим тушди. Орага тушиб, уларни ажратмоқчи бўлдим. Улардан бири зарба бериб, юзимни қонатди. Бу жанжал устига келган миршаблар мени ҳам уларга қўшиб ҳибсга олди. Маҳкама қарори чиққунча қамоқда ётдим. У ерда менга ҳар куни нон бериларди. Ётган жойимда текинга бериладиган бу нонни ғам-алам ичида еёлмасдим. Ўзимга айтардимки: “Мана, на елкангда юк ташийсан, на пешонангдан тер оқади. Ўтирган жойингда меҳнат-машаққатсиз келган бу нонни еёлсанг-чи!”.
Шунда билдимки, ташқарида (озодликда) меҳнат қилиб, пошона терим билан топган ноним, ҳибсда, ётган жойимда текинга бериладиган нондан лаззатли ва ҳузурбахш экан. Мен нотўғри дуо қилган эканман. Шу кундан бошлаб дуони ўзгартирдим. Аллоҳдан меҳнат-машаққат билан бўлса-да хайрлисини бер — деб сўрайдиган бўлдим.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади