АҚШнинг Огайо университети олимлари сичқонларда ўтказилган бир қатор тажрибалар давомида узоқ давом этувчи стресс ва фазовий хотиранинг ёмонлашиши ўртасида яқиндан ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашди.
Тадқиқот раҳбари Жонатан Годбунинг тушунтиришича, олимлар тажрибада синалган сичқонларни аввал улар чиқишни топишлари керак бўлган лабиринтга жойлаштиришган. Сичқонлар йўналишни эслаб қолиб бу вазифани бир неча бор бажара олганларидан кейин уларни стресс ҳолатига дучор қилганлар: уларнинг ёнига йирикроқ ва тажовузроқ альфа-эркак сичқон қўйилган.
Олимлар сичқонларда каттароқ бегона сичқон билан тўқнашиш оқибатида стресс даражаси ошгани, улар талмовсираб қолишгани, лабиринтдан чиқиш йўналишини эслай олишмагани, чиқиш тешигининг жойлашган ўрнини топа олишмаганини аниқлашган. Тажовузкор сичқоннинг таъсирига учрамаган сичқонлар эса чиқишни топишда хатога йўл қўймаган.
Тадқиқотчилар фазовий хотиранинг ёмонлашиши бош миядаги муайян ўзгаришлар билан кечишини аниқладилар. Олимлар томонидан топилган макрофаглар – иммун ҳимоя ҳужайралари иммун тизимининг узоқ давом этувчи стресс омилига жавоби билан чақирилган яллиғланишга реакция белгиси бўлиши мумкин. Олимларнинг айтишича, сичқонлардаги бу четлашиш 28 кун ичида йўқолган. Яллиғланишга қарши дорилар сичқонларда стрессдан кейинги депрессиянинг пайдо бўлиши вақтига сезиларли таъсир кўрсатмаган, бироқ даволаш эвазига хотиранинг тезроқ яхшиланишига эришилган.
Тадқиқотнинг бу натижалари олимларни стресс омили оқибатида хотирада муаммолар пайдо бўлиши айнан иммун тизимининг стрессга жавоби билан боғланганлигига иқрор қилди.
Олимларнинг фикрича, уларнинг бу йўналишдаги кейинги илмий ишлари нафақат стресс ва у билан кечувчи жараёнлар, балки ҳар кунги ҳаёти хавотир, депрессия ва бошқа ҳиссий бузилишлар билан боғланган одамлар учун стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади