22:44 / 13.10.2018
3 847

Хайрулло Ҳамидов шеъри: Миллат дарди

Хайрулло Ҳамидов шеъри: Миллат дарди
Мени битта ғамли ўй чарчатади,
Аламли, ситамли ўй чарчатади.
Меҳнатдан элимни қўрқитолмайсиз,
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Илоҳий сабрга тан берган само,
Унга чикорадир минг бир муаммо.
Арслонни индамай йиқади, аммо
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Жим боқа олади ўн болани ҳам,
Бир қараб чиқади сўнг далани ҳам,
Йиқса йиқолади фақат битта ғам –
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Тошни кемиради йўлидан чиқса,
Сувни симиради кўлидан чиқса.
Жонвор тирик чиқмас қўлидан чиқса,
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Чидайди яшаса ҳам зўрға, аранг,
Бардошга йўғрилган симлари таранг.
Шу – тўйга келганда бошлари гаранг...
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Ўғлини уйлайди, тўкилиб қолар,
Қизини чиқариб букилиб қолар,
Битта нуқта топиб, тикилиб қолар,
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Деманг, ташвиш унда ҳовли, уйники,
Уни ҳашам эзар, қўшиқ, куйники.
Сочидаги оқлар фақат тўйники...
Чарчатса ўзбекни, тўй чарчатади.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хайрулло Ҳамидов шеъри: Миллат дарди