21:11 / 18.10.2018
5 020

"Мана шу эмасми чин муҳаббат деганлари?!"

"Мана шу эмасми чин муҳаббат деганлари?!"
Мен сени топдим ва бундан жуда бахтиёрман. Бутун вужудим сенинг исмингни айтиб жар солаётгандай гўё. Муҳаббат деб аталмиш улкан ҳис иккимизни чулғаб олди.

Қара, ҳар тарафни гуллар ўраб олгандай, осмондаги булутлар устида ишқ фаришталари қиқир-қиқир хандон отаётгандай. Назаримда алғов-далғов сўзларим сабаби муҳаббатдан бўлса керак. Севгинг, меҳринг билан мени бахтдан сармаст этяпсан, қувончга тўлдиряпсан. Мана шу эмасми чин муҳаббат деганлари?! Илк учрашувимиз ёдингдами?

Менимча, ҳамма ошиқларнинг ҳам илк учрашуви ёдида умрбод муҳрланиб қолса керак. Худди мен каби. Ўшанда мендан уялиб юзимга ҳам қарай олмагансан. Мен эса, мен эса ана шу уятчанлигингдан ҳам гўзалликни топганман, юрагим ҳапқириб кетган. Энди эса ўша ҳапқириқлардан ўртаниб, ҳар кунимиз шодон ўтмоқда. Диллар бир-бирига боғланган, ҳар кунимиз ҳузурга тўлмоқда. Ягона истагим, бу фарахбахш кунларимиз ҳеч тугамасин!..
МАНСУР

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Мана шу эмасми чин муҳаббат деганлари?!"