Кафтингизни очинг, бахтингиздан сўзлаймиз!

  • 5-11-2018, 18:13
  • 2 924
  • Ҳаёт тарзи
  • Кафтингизни очинг, бахтингиздан сўзлаймиз!
    Кафтларингизни расмдагидек қилиб бирлаштиринг.

    Сизда расмдагиларнинг қайси бири ҳосил бўлди?

    1. Чизиқлар бир хил йўналишда:
    Ушбу турдаги чизиқлар, ҳаётингиз жуда пухта ва яхши ташкил этилганидан дарак беради. Бу фақат ўзингизнинг режаларингизга амал қилишингиз ва бепарво қарорлар қабул қилмаслигингизни англатади. Сизнинг келажак ҳаётингиздаги шеригингиз яхши танланган ва яхши инсон бўлади, чунки бу сизнинг танловингиз. Бир-бирингизга жуда ҳам мос тушасизлар.

    2. Ўнг қўлдаги чизиқнинг чап қўлга нисбатан баландлиги:
    Бу сизнинг кучли севги соҳиби эканлигингизни англатади ва ақлингиз ёшингиздан каттароқ яъни доносиз. Ажойиб шахсиятингиз ёрдамида инсонларни осонлик билан ўзингизга жалб эта оласиз. Аммо ёрингиз сизнинг ёшингизга мос бўлмаган киши бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай ёшдаги инсон билан эркин яшай оласиз.

    3. Чап қўлдаги чизиқларнинг баландлиги:
    Бу иштиёқингиз ва ишқингизнинг чегарасизлигидан далолат беради. Турмуш ўртоғингизни чексиз севасиз! Мустақил инсонсиз. Самимий ва садоқатли инсонларга муҳаббатингиз чексиздир.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Кафтингизни очинг, бахтингиздан сўзлаймиз!