Британиялик парҳезшунослар истеъмол қилиниши инсонни нафақат бахтиёрроқ қиладиган, балки кўплаб, жумладан сурункали касалликлардан фориғ бўлишга имкон берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди.
Энг фойдали маҳсулотлар рўйхатида 1-ўринни сельдерей (кашничсимон кўкат) ва ёнғоқ эгаллаган. Таъкидланишича, сельдерей таркибида организмга деярли антидепрессантлар каби таъсир қилувчи апигенин моддаси бор. Ушбу модда стресс ва хавотир ҳиссини бостириши, узоқ давом этувчи тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши айтилади. Ёнғоқ эса миянинг нормал ишлаши учун оқсил ва ёғларга эга.
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга мисо-шўрвалар (япон таоми), қуритилган манго, авокадо, тухумлар, кешю ёнғоқлари, жавдар унидан тайёрланган крекерлар, димлаб пиширилган гўшт, карри соуси, шоколад ва салат барглари киритилган. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, тақсимланган диетага амал қилинганда, яъни ҳар куни маълум маҳсулотлар истеъмол қилинганда организм ўзини тозалаш ва ўзини мувозанатлаш имкониятини тиклайди, қон суюлади, мияда қон айланиши яхшиланади, организмда моддалар алмашинуви мувозанатлашган даражага келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”