15:26 / 09.11.2018
6 152

Олимларнинг дуоси ижобат

Олимларнинг дуоси ижобат
Ҳофиз, ишончли олим Аббос Ад-дурий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Алий ибн Абу Ҳазора роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
“Онам бетоб бўлиб қолдилар. Фалаж бўлиб, йигирма йилга яқин оёққа тура олмадилар. Онам бир куни менга: “Ҳалиги олим, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ёнига бориб, менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилишини сўрасанг бўлармиди?!”, дедилар. Сўнг Аҳмаднинг ёнларига (Дажла дарёсидан) ўтиб бордим. У зотнинг эшикларини тақиллатдим, йўлакда эканлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал:
– Ким у?, – дедилар
– Эй Абу Абдуллоҳ, биродарларингиздан бири.

– Нима ҳожатинг бор?
– Онам касал бўлиб, тура олмай қолдилар. Ҳақларига Аллоҳга дуо қилишингизни сўраяптилар.

– Эй дўстим, бизгачи, бизга ким дуо қилади?, – деб бир неча бор такрорладилар.

Мен ҳаё қилиб, Ассаламу алайкум деб, қайтиб кетаётгандим, уйларидан бир кампир чиқиб, “Мен у зотни лабларини бир нима деб қимирлатаётганларини кўрдим. Назаримда сенга дуо қилаётган эдилар”, деди.

Уйга қайтиб бордим. Эшикни тақиллатдим. Онам:
– Ким у?, – дедилар.
– Мен Али, – дедим.

Сўнг туриб (!) эшикни очдилар.
– Лаа илааҳа иллаллоҳ! Нима бўлди (яъни оёққа турдингизми)?!
– Ўзим ҳам тушунмаяпман, ўз-ўзимдан аллақачон оёққа туриб кетдим. Бундан жуда ажабландим ва Аллоҳга ҳамд айтдим.

– Бу йўлнинг масофасидир (яъни, олим дуо қилган пайтдаёқ дуоси ижобат бўлган ва йўлга кетган вақт онамнинг “аллақачон” деган сўзларининг сабаби).

(Бу қисса “Зайлу тарихи Бағдод” ва “Сияр ъаламин нубало” китобларида зикр қилинган)
“Кўкалдош” ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси
Абдулбосит АБДУВОҲИД ўғлининг таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимларнинг дуоси ижобат